«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига 1-туридан ўрин олган «Шальке-04»га қарши кечган баҳсда (8:0) гол уришга эришди.
Бу полшалик футболчи учун «Бавария» сафида Германия чемпионатидаги 163-гол бўлди.
Шу тариқа полшалик футболчи Карл-Ҳайнс Руммениггени ортда қолдирган ҳолда (162 та гол) «Бавария»нинг Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди.
Мазкур рейтингнинг биринчи ўринида 365 та гол билан «Бавария» собиқ форварди Герд Мюллер бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)