Хамес Родригеснинг «Эвертон»га ўтишидан «Банфилд» (Родригеснинг собиқ клуби) ҳеч қандай пул олмаган.
Аргентина клуби эълон қилган баёнотда колумбиялик футболчининг трансфери тўғрисидаги хабардан сўнг клуб ўз улушини олиш мақсадида сўров юборгани, уларга эса салбий жавоб берилгани айтилган.
Афсуски, клубимиз Хамес Родригеснинг «Реал»дан «Эвертон»га ўтгани учун клубимиз пул олмайди. Трансфер бепул амалга оширилган, у худди эркин агент каби ўтган.Қайд этиш ўринли, аввалроқ «Эвертон» Хамес учун «Реал»га 25 миллион евро тўлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.Икки клуб ва ваколатли ташкилотлар билан тегишли консультациялар аллақачон ўтказилган. Барча ҳолатларда улар бизнинг ҳеч қанақасига тўлов механизми орқали пул ололмаслигимизни тасдиқлади.
«Банфилд» клуби баёноти
Маълумот учун, колумбиялик футболчи «Банфилд» клуби сафида 2008—2010 йилларда тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)