«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига 1-туридан ўрин олган «Шальке-04»га қарши кечган баҳсда (8:0) гол уришга эришди.
Польшалик футболчи 31-дақиқада ўзи ишлаб олган пенальтини голга айлантирди.
Шу тариқа Левандовски Германия чемпионати 7 та турли мавсумининг 1-турида гол уришга эришди. 32 ёшли ҳужумчи бу борада «Шальке-04» собиқ ҳужумчиси Клаус Фишернинг рекордини такрорлади.
Роберт мазкур ўйинда гол уришдан ташқари иккита голли узатмани ҳам амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)