Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Президентнинг 2020 йил 18 сентябрь кунги қарори билан Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Тайинловдан олдин Ҳалилилло Тўрахўжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Фаолияти давомида Ҳалилилло Тўрахўжаев суд тизимида, Президент девонида юқори лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Кадастр агентлиги Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган.
Изоҳ (0)