«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Премьер Лига 1-тури доирасида «Лидс»га қарши кечган баҳсда (4:3) ҳет-трик муаллифига айланди.
АПЛнинг кетма-кет тўрт мавсумидан буён Салоҳ жамоасининг мавсумдаги илк ўйинида гол уриб келмоқда. Мисрлик футболчи бу борада «Тоттенҳэм» собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингемнинг рекордини такрорлади. «Шпорлар» афсонаси 1992/93—1995/96 йилги мавсумларнинг илк ўйинида майдонни голсиз тарк этмаганди.
Шунингдек, Салоҳ «Ливерпуль» сафидаги 63 та уй ўйинида 51 та гол уришга эришди. Фақат Алан Ширер уй ўйинларидаги 50 та голлик довонни мисрлик футболчидан тезроқ забт этганди — 47 та турда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)