«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеонеда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мадридликлар расмий сайтида маълум қилинди.
11 сентябрь куни олинган тест натижалари мутахассисда инфекция борлигини кўрсатган.
Таъкидланишича, касаллик аломатларсиз давом этмоқда, Симеоне эса ўз уйида изоляцияга олинган.
Аввалроқ «Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста ва ҳимоячи Сантьяго Арьясда COVID-19 вируси аниқланганди.
«Атлетико» Ла Лига 2020/21 йилги мавсумни 27 сентябрь куни «Гранада»га қарши ўйин билан бошлайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)