Ми 10Т Про модели Xiaomi’нинг қиммат смартфонлар линейкасини янада кенгайтириши керак. Унинг расмий сурати билан Twitter’даги Tech in Deep никли фойдаланувчи томонидан эълон қилинди.

Фото: Twitter / @Tech in Deep

Смартфон ташқи кўринишидан фотоимкониятларга эга бўлади. Унга асосий модули 108 мегапикселга тенг массив камера ўрнатилган — бу Mi Note 10’ни барча жиҳатлар бўйича ортда қолдирадиган янги авлод сенсори бўлиши керак.

Инсайдер ўз хабари орқали смартфон янгиланиши 144 герц частотага тенг дисплейга эга бўлган. Одатда бу каби экранлар ўйин моделларига ўрнатилади, бироқ тез орада классик смартфонлар ҳам бунга эга бўлади. Шунингдек, қурилмага сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор ўрнатилади. Қолган техник тавсифлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Аввалроқ мазкур янги девайс нафақат Хитойда, балки бошқа бир нечта бозорларда тақдим этилиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.