• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида айбланганларга тайинланган ўлим жазоси қамоқ жазоси билан алмаштирилди

    Саудия Арабистони суди журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида айбланган беш кишига тайинланган ўлим жазосини бекор қилди ва уни 20 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Маълум қилинишича, яна бир кишига 10 йиллик, қолган икки кишига эса етти йиллик қамоқ жазоси берилган.

    Саудия Арабистони Бош прокуратурасининг маълум қилишича, ҳукм якуний ҳисобланади. Ҳукм қилинганларнинг исмлари маълум қилинмаган.

    Таъкидланишича, Қошиқчининг ўлими сабабли судланган беш кишига тайинланган ўлим жазоси журналистнинг ўғиллари сўровига асосан қамоқ жазосига алмаштирилган. 2020 йилнинг май ойида журналистнинг ўғиллари отасининг ўлимида айбдор бўлганларни кечиришини маълум қилган.

    Вашингтондаги Араб маркази вакили, Қошиқчининг дўсти Халил Жаҳшаннинг тушунтиришича, Саудия Арабистони қонунларига кўра, қурбоннинг оиласи томонидан билдирилган кечирим жазони енгиллаштириш учун расмий сабаб ҳисобланади. Бироқ журналистнинг дўсти Қошиқчининг ўғиллари айбдорларни кечириш ҳақида ўз ихтиёри билан маълум қилганига шубҳа билдирган.

    Жамол Қошиқчи The Washington Post журналисти бўлган ва ўз мақолаларида Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилган. У 2018 йилнинг октябрь ойида Саудия Арабистонининг Истанбулдаги элчихонасида ўлдирилган. Унинг жасади ҳозиргача топилмаган.

    Туркия ҳукумати, АҚШ Сенати ва Марказий разведка бошқармаси журналистни ўлдириш ҳақидаги буйруқни Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон берганлигини маълум қилган. Саудия Арабистони ҳукумати эса журналистнинг ўлимини куч тузилмаларининг шахсий ташаббуси деб атаган.

    Жиноятда гумонланганлар Саудия Арабистони судига топширилган. 2019 йилнинг декабрь ойида уларнинг беш нафари ўлим жазосига ҳукм қилинган, яна уч нафарига тайинланган қамоқ жазосининг умумий муддати 24 йилни ташкил этган.

    07.09.2020, 22:21   Изоҳ (0)   34537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ дунёда ҳар йили 7 млн одам ифлос ҳаво оқибатида вафот этишини маълум қилди

    07.09.2020, 20:55

    Россияда COVID-19’га қарши вакцина ишлаб чиқарган марказ раҳбари мамлакатда пандемия қачон тугаши мумкинлигини айтди

    07.09.2020, 19:56

    Алексей Навальний сунъий кома ҳолатидан чиқарилди

    07.09.2020, 19:10

    Ҳиндистон коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди

    07.09.2020, 18:12

    Дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 27 млн нафардан ошди

    07.09.2020, 17:11

    Россияда чет элликларга ўз уйларида мигрантларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди

    07.09.2020, 15:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.