• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд ҳокимлиги эри хўрлаган ва мажбурлаб памперс едирган аёлни яраштирмоқчи

    Август ойида ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида эри томонидан аёвсиз калтакланаётгани акс этган аёл видеоси тарқалиб кетган эди. Кейинроқ Самарқанд вилояти ИИБ жабрланувчи Самарқанд шаҳар Термиз кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган Мустаҳкам, уни калтаклаган фуқаро эса аёлнинг турмуш ўртоғи, 1985 йилда туғилган Ш. исмли фуқаро эканини маълум қилди. 5 сентябрь куни ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот берди.

    Мавзуга доир: Самарқанд ИИБ эри томонидан аёвсиз калтакланган аёлни ўз ҳимоясига олди. Уни иш билан таъминлаб, янги уй олишида ҳам кўмаклашишини ваъда қилди

    Самарқанд вилояти ИИБ ахборотида Мустаҳкам ва Ш. 2012 йили шаръий, 2015 йилда расмий (ФҲДЁ) никоҳдан ўтгани, оилавий келишмовчилик сабаб эр хотинини доимий калтаклаб, қийноққа солиб келгани таъкидланган эди. Шаҳар ҳокимлиги изоҳида таъкидланишича, «аёл бир неча йилдан бери таҳқир, хўрланишлар остида яшаб келса-да, бирор марта на маҳаллага ва на бошқа ташкилотга мурожаат қилмаган». «Шунинг учун бу оила нотинч оила сифатида рўйхатда турмайди», — дейилади ҳокимлик баёнотида.

    Самарқанд вилояти ИИБ аёл ва унинг икки фарзанди Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олингани, уларга «Ҳимоя ордери» берилганини маълум қилган эди. Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Зебинисо Раҳмонованинг таъкидлашича, руҳшунос ҳар куни жабрланувчи аёл билан мулоқот олиб бориб, тегишли муолажаларни амалга оширмоқда. «Шунингдек, унга ва фарзандларига тиббий кўмак кўрсатилиб, вақтинча яшаши учун шароит яратилган», — дейди у.

    Ҳокимлик изоҳида қайд этилишича, шаҳар маъмурияти вакиллари аёлнинг оиласи, маҳалласига бориб, вазиятни ўрганган. «Оиласи, қайнона-қайнотаси келини ҳақида жуда яхши фикрда. Уларнинг айтишича, ўша куни келини огоҳлантирмай қариндошиникида қолиб кетган. Жанжал шундан келиб чиққан», — дейилади ҳокимлик ахборотида. Айни вақтда, жабрланувчи аёлга тазйиқ, таҳдидларнинг олдини олиш учун унинг қаерда яшаётгани сир сақланмоқда.

    Аввалроқ жабрланувчи аёлнинг эри шов-шувли видеоёзувлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, уйидан қочиб кетгани, 23 август куни эса Тошкентда қўлга олиниб, Самарқандга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди. Унга Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    «Итнинг ахлатини тополмай, уч кунлик памперсни едирган»

    Блогер Ақидахоним 3 сентябрь куни жабрланувчи аёл — Мустаҳкам билан жонли эфирга чиққан. Мустаҳкам интервью давомида ҳеч кими йўқлиги, эри билан бошидан бир-бирига мос бўлмагани, узоқ вақт давомида хўрлангани, оқибатда ҳатто ўз жонига қасд қилиш даражасига бориб, реанимацияга ётқизилгани ҳақида сўзлаб берган.

    Мустаҳкамнинг таъкидлашича, у оиладаги бундай ҳолатлар ҳақида икки бор ИИБга шикоят қилган. Биринчи сафар — ўз жонига қасд қилиб, реанимацияга тушганида ИИБ ходими келиб, аризани қабул қилган. Иккинчи сафар эса унга мажбурлаб ишлатилган болалар таглиги (памперс)ни едиришганидан сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига арз қилган.

    2017 йилмиди, ё 2018 миди, аниқ эсимда йўқ, ноябрь ойларида қайнисинглим билан ўртамизда ўзаро тортишув бўлган, шуни у (турмуш ўртоғи) билиб қолган. Ким айтганини билмайман. Шуни билиб, уйга келган, уйда ҳеч ким йўқ эди. Эшикни қулфлади. «Сен ҳали менинг синглим билан тортишасанми?», деб бошида мени урушди, урди.

    Ҳовлимизда Тайсон деган итимиз бор. «Итнинг ахлатини топиб кел», деди. Ҳовлида ҳамма жой супуриб-сидирилган, итнинг ахлати йўқ эди. «Йўқ экан», деб келдим. «Ҳожатхонадан ахлат олиб кел», деди. Ҳожатхона чуқур эди, ололмадик. «Ололмадим», деб айтдим. «Мен ҳозир сенга ё итнинг ахлатини едираман, ё ҳожатхонадан ахлат чиқариб, юзингга суртиб, ҳаммага шарманда қиламан, сен ҳали менинг синглим билан тортишасанми!», деди.

    Адашмасам, ўзи ҳам ҳожатхона чуқуридан ахлат чиқара олмади, итнинг ҳам ахлатини топа олмади. Чиқиндилар орасидан қидирганида, уч кунлик памперс бор эди — шунинг ичини ёриб, тувакка солиб, мажбурлаб, зўравонлик билан менга едирди. «Емайман», деб кўп йиғладим. Катта ўғлим уч ё тўрт ёш эди, «Дадажон, ундай қилманг!», деб йиғлаётганди. Шу пайт у: «Йўқ, аввал ейсан, кейин чиқиб кетасан!», деб турганди.

    «Емайман, емайман», деганимда графинлар билан бошимнинг орқасига ураверди, «Ейсан!», деб, мажбурлади. «Буни қандай ейман?», деганимда: «Паловни қандай қилиб қўл билан есанг, шундай ейсан», деб менга ўргатди. Уч кунлик памперснинг ҳидини ҳам гапирмаса бўлади-да. Уни ҳали оғзимга олмасимдан қайт қилгим келяпти. Йўқ, едирди — бу тарафдан қусяпман, бу тарафдан едиряпти... Худонинг зорини қилдим, ундай қилманг, деб.

    Уриб-уриб едирди, қусганимни ҳам едирди. «Сен ёлғондан қусяпсан, қусганингни ҳам ейсан», деб едирганди. Ҳаммасини едириб, олдимга бир графин сувни қўйган, бир литрлик, «Ошқозонингга тушсин», деб. То ҳазм бўлгунча икки соат олдимда ўтирди. Кейин эшикларни очиб, чиқиб кетди. Шу пайт, қараяпман, мазам қоча бошлаяпти, қўл-оёғим ишдан чиқаяпти. Такси чақириб, яқиндаги қариндошимнинг уйига бордим.

    Эшигидан кира солиб, ўзимдан кетганман, йиқилиб тушганман. Уларнинг айтишича, беҳуш ҳолимда фақат: «Тез ёрдамни чақиринглар», деганман. Тез ёрдамни чақиришган, дўхтирлар келиб мен билан савол-жавоб қилган, ҳушим ўзимда эмас, лекин, айтишларича, «Памперс едирди, ичимни тозаланглар», деб айтганман, кўзим юмуқ ҳолда. Улар вазиятга қараб, соат 22:30 ларда едирган бўлса, 1:00 ларда мен қариндошимнинг уйига борган бўлсам, ҳазм бўлган.

    «Шифохонага олиб боргунча бу ўлиб қолади, улгурмаймиз», деб, уйнинг ўзида муолажани бошлаган врачлар. Ичимни тозалаб, олдимда уч соатми, тўрт соат ўтирди-да, эрталабгача, «ўзига келсин», деб. Шунақа бўлганди.

    Мустаҳкам, эри томонидан хўрланган самарқандлик аёл

    «Ҳокимлик бу оилани яраштирмоқчи»

    4 сентябрь куни Ақидахоним Мустаҳкамни келинлик уйидаги оиласи (хусусан, қайнотаси) кечирим сўраш учун қидираётгани, аёлнинг айнан қаерда эканини эса фақат ИИБ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиқлари, Ёшлар ишлари агентлиги билишини ёзган. «Мустаҳкам хавотирга тушяпти, лекин хавотир олманг, ҳаммаси жойида бўлади, дедим. Мабодо кимдир уни топиб келса, у бу маълумотни қаердан олганини биламиз», — деган Ақидахоним.

    5 сентябрь куни Ақидахоним навбатдаги жонли эфирда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги масъуллари, хусусан, Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари ўринбосари Зебинисо Раҳмонова жабрланувчи аёлни оиласи билан яраштириш учун унга босим ўтказишни бошлагани, бунинг учун айрим масъуллар (уларнинг исмлари айтилмаган) ҳатто аёлнинг қайнотасидан пул олганини таъкидлаб ўтган.

    «Сизлар шундай муаммоли оилаларни мана шу йўсинда яраштирасизлар-да, кейин эртасига ‘вой ўзини осиб қўйибди’, ‘вой ўзини машинани тагига ташлабди’, ‘вой чўкиб кетибди’ ва ҳоказо, ва ҳоказо деб юрасизлар», — дейди Ақидахоним. Блогернинг таъкидлашича, ҳокимлик вакилларининг бундай хатти-ҳаракатларини «шармандалик», ўнлаб дўконлари, Сиёб бозорининг собиқ раҳбари бўлган қайнотанинг хўрланган келини учун битта квартира олиб бермаслигини эса — «уят».

    Ақидахонимнинг қўшимча қилишича, унга Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби Манучеҳр Мирзаев қўнғироқ қилиб, ҳоким Мустаҳкам учун янги қурилган кўп қаватли уйлардан алоҳида квартира қилиб берилишини таъкидлаганини айтган ва ундан Мустаҳкамнинг телефон рақамини беришни сўраган. Ақидахоним рақамни бермаган, Мустаҳкамга ўзи қўнғироқ қилиб, ҳокимлик айтган манзилдан уй берилиши мумкинлигини айтган.

    Бунга жавобан Мустаҳкам: «Опажон, эримнинг ўйнаши ҳам, ўша спорцмен оғайнилари ҳам, қайнисингилларим ҳам ўша ерда яшайди, мен у ерга чиқмайман», деб жавоб берган. Ақидахоним ҳам Мустаҳкамга «балки ярашарсиз?», деб савол берган. «Умуман қайтмайман, бормайман, чунки у ердан менинг ўлигим чиқади, мен болаларим учун яшашим керак», деб жавоб берган Мустаҳкам.

    Ақидахонимнинг обуначилари ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари жабрланувчи аёл — Мустаҳкамга ёрдам кўрсатиш учун пул тўплаш ҳаракатларини бошлаган.

    07.09.2020, 00:56   Изоҳ (0)   181879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сенат сайёр мажлисида Сардоба тошқинидан талафот кўрганларнинг 83,4 фоизи ўз уйларига қайтгани, қолганлар ҳали ҳам мактабларда экани айтилди

    07.09.2020, 00:39

    Бош прокуратура Навоийда талаба қизнинг МФЙлар фаолиятини танқид қилгани учун таҳдидга учрагани юзасидан ўрганиш ўтказмоқда

    07.09.2020, 00:14

    ССВ вакили: Коронавирусдан соғайиш бўйича ижобий кўрсаткичлардан хотиржамликка берилмаслик керак

    07.09.2020, 00:09

    Ўзбекистонда 6 сентябрь куни 293 кишида коронавирус аниқланди. 600 нафарга яқин беморнинг аҳволи оғир

    06.09.2020, 23:55

    ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинаётган беморларнинг аксар қисми 30-50 ёшдаги одамлар

    06.09.2020, 23:26

    Олий Мажлис депутати айтган гапидан қайтди: Тойлоқ тумани ҳақидаги хабар яна бир бор рад этилди

    06.09.2020, 23:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    А Серия. “Аталанта” “Рома”дан устун келди. Элдор Шомуродов 85 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 13 май, 07:29

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.