• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 6 сентябрь куни 293 кишида коронавирус аниқланди. 600 нафарга яқин беморнинг аҳволи оғир

    Ўзбекистонда 5 сентябрь соат 23:30 дан 6 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 293 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет тўртинчи кун янги касалланиш ҳолатлари 300 тага етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43663 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 348, «Дарё» ҳисоби бўйича 359 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 348, «Дарё» ҳисоби бўйича 359 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 293 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 177 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 88 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 10 нафар;
    • Сурхондарё вилоятида — 9 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 5 нафар;
    • Андижон вилоятида — 2 нафар;
    • Наманган вилоятида — 2 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

    Тошкент шаҳрида 177 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрда пойтахтда касалланганлар сони 993 нафарга кўпайди. ССВ жадвалидаги 14 та ҳудуддан 9 тасида эпидемия мавсумида ҳали бунча бемор аниқланмаган. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 26545 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 60,8 фоизи пойтахт ҳисобига тўғри келмоқда.

    Тошкент вилоятида 88 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда кунлик касалланиш ҳолати биринчи марта 90 нафардан камайди. Бундан ташқари сўнгги 43 кун ичида Тошкент вилоятида энг кам касаллик аниқланган кунлар орасида бу иккинчи натижадир (23 август куни 61 кишида COVID-19 қайд этилганди). 6 кун ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 585 нафарга кўпайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Фарғона, Хоразм ва Навоий вилоятларида эпидемия мавсуми бошидан буён бунча касаллик аниқланмаган.

    Самарқанд вилоятида 10 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда касалланганлар сони 50 нафарга кўпайди. Самарқандда COVID-19 қайд этилганлар сони 1768 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

    Сурхондарё вилоятида 9 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда охирги марта касалликка чалиниш ҳолатлари бир ҳафта олдин — 30 август куни рўйхатга олинганди. Сурхондарёда ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони 640 нафарга етди. Бу Жиззах (163 бемор) ва Хоразм (479) вилоятларидаги жами касалланганлар сонига (642) деярли тенг.

    Қашқадарё вилоятида 5 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда охирги 19 куннинг 16 тасида янги беморлар рўйхатга олинди. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 983 нафарга етди. Бу Жиззах (163), Фарғона (341) ва Хоразм (479) вилоятидаги барча касалланиш ҳолатлари билан тенгдир.

    Андижон вилоятида 2 кишида COVID-19 қайд этилди. Тўрт кун ичида вилоятда 21 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 1231 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Наманган вилоятида 2 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойида Наманганда ҳам худди Андижон сингари охирги тўрт кунда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 25 кишига кўпайди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги 6 сентябрь соат 16:30 ҳолатига кўра, COVID-19 инфекцияси қайд этилган 43 476 нафар бемор (шундан 17 751 нафари аёл, 25 725 нафари эркак) ҳақида статистик маълумотларни эълон қилди. Коронавирус инфекцияси аниқланган одамларнинг

    • 12 173 нафари (28 фоиз) 30-39 ёшда;
    • 10 304 нафари (23,7 фоиз) 20-29 ёшда;
    • 7 521 нафари (17,3 фоиз) 40-49 ёшда;
    • 5 347 нафари (12,3 фоиз) 50-59 ёшда;
    • 2 652 нафари (6,1 фоиз) 10-19 ёшда;
    • 2 565 нафари (5,9 фоиз) 60-69 ёшда;
    • 1 956 нафари (4,5 фоиз) 0-9 ёшда;
    • 739 нафари (1,7 фоиз) 70-79 ёшда;
    • 219 нафари (0,5 фоиз) 80 ва ундан катта ёш оралиғидаги инсонлар.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Улардан бири ҳақида «Дарё» Бош прокуратурага таянган ҳолда бир кун аввал хабар берганди. Вазирлик Тошкент вилояти прокуратураси катта терговчиси Турғун Камолов 54 ёшида вафот этгани ва унинг ўлимига коронавирус асоратлари сабаб бўлганини 6 сентябрь куни тасдиқлади.

    Биринчи ўлим. Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли С.А. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Учтепа туманида яшаган 68 ёшли А.А. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Яккасарой туманида яшаган 82 ёшли I.М. исмли аёл вафот этган.

    Тўртинчи ўлим. Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.Р. исмли эркак вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 348 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 359 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

    ССВ 6 сентябрь соат 16:30 ҳолатига кўра, COVID-19 инфекциясидан вафот этган 345 нафар бемор бўйича маълумот берди. Уларнинг 132 нафарини аёллар, 213 нафарини эркаклар ташкил этган. Ўлимнинг ёш тоифасига кўра, 6 нафар бемор 30 ёшгача, 26 нафар 30-40 ёш оралиғида, 45 нафар 40-50 ёш оралиғида, 99 нафар 50-60 ёш оралиғида, 106 нафар 60-70 ёш, 63 нафар 70 ёшдан катта беморлар.

    Ўлим сабабига кўра, вафот этганларнинг 264 нафарида ўткир юрак қон-томир, нафас етишмовчилиги, 10 нафарида ўткир респиратор дистресс синдром, 8 нафарида тромбоэмболия, 4 нафарида ўткир миокард инфаркти ва бошқалар қайд этилган.

    5 сентябрь ҳолатига кўра 564 нафар беморнинг аҳволи оғир ва ўта оғир эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шариповнинг маълум қилишича, улардан 110 нафари сунъий нафас олиш аппаратида, 222 нафари ноинвазив сунъий нафас аппаратида SIPАП режимида ҳамда 175 нафари махсус мослама ёрдамида бурун орқали кислород олмоқда.

    Ўта оғир ва оғир аҳволдаги 564 нафар беморнинг 353 нафари Зангиота комплексига, 56 нафари Тошкент шаҳрига, 38 нафари Самарқанд вилоятига, 31 нафари Сирдарё вилоятларига, 21 нафари Қашқадарё, 17 нафари Сурхондарё, 6 нафардан Бухоро ва Жиззах, 3 нафардан Наманган ва Хоразм ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2038 нафар бемордан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 594 нафарга етди. Бир кун ичида даволанаётган беморлар сони 109 нафарга камайган (улардан 5 нафари вафот этган) бўлса-да, аҳволи оғир беморлар сони 30 кишига кўпайди. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 29,1 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 22 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

    Касалликдан даволаниш

    6 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида 397 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Сентябрнинг тўрт кунида кунлик соғайиш кўрсаткичи янги касалланиш ҳолатларидан ортиқ бўлган бўлса, қолган икки кунида паст бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 279 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 91 нафари Тошкент вилоятида;
    • 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 8 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 7 нафари Сурхондарё вилоятида;
    • 2 нафари Наманган вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 663 нафар бемордан 41 277 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун аввал ҳам даволаниш кўрсаткичи 94 фоиз бўлганди. Бу энг юқори натижа ҳисобланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2038 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Коронавирусдан даволанишни давом эттираётган беморлар сони чўққига чиққан — 29 июль куни беморлар сони 9517 нафар эди. Бир ойдан бироз кўпроқ вақт ичида уларнинг сони қарийб 4,5 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 76 кун ичида минимум кўрсаткичга тушди — 23 июнь куни 2083 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1425 нафар. Навоийда 6, Фарғонада 7, Хоразмда 9, Жиззахда 11, Қорақалпоғистонда 12, Сурхондарёда 23, Қашқадарёда 30, Сирдарёда 31, Андижонда 32, Бухорода 32, Наманганда 36, Самарқандда 109 ва Тошкент вилоятида 275 нафар бемор қолди.

    06.09.2020, 23:55   Изоҳ (0)   93933
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинаётган беморларнинг аксар қисми 30-50 ёшдаги одамлар

    06.09.2020, 23:26

    Олий Мажлис депутати айтган гапидан қайтди: Тойлоқ тумани ҳақидаги хабар яна бир бор рад этилди

    06.09.2020, 23:15

    Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

    06.09.2020, 22:07

    ДТМ интернетда суратлари тарқалган тестлар бўйича абитуриентларга чора кўрилганини билдирди

    06.09.2020, 18:40

    Дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши курашда фойдасиз эканлиги маълум қилинди

    06.09.2020, 18:26

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари: «2020 йилги пахта мавсуми иккита мураккаб талабга мувофиқ ташкил этилади»

    06.09.2020, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путин билан келаси ҳафта учрашишини айтди

    Дунё | 7 август, 10:22

    “Реал Мадрид” Кроос ва Модричга муносиб ўринбосар топди

    Спорт | 7 август, 10:16

    Япония ҳукумати ҳақиқий ўқ узиши мумкин бўлган 16 мингта ўйинчоқ тўппончани сотувдан олиб ташлайди

    Қўзиқорин | 7 август, 10:00

    Африкада буқа овга чиққан миллионерни шохлаб ўлдирди

    Дунё | 7 август, 09:45

     Самарқандда олтин маъданлари жойлашган махфий хариталарни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    Ўзбекистон | 7 август, 09:36

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.