Бош прокуратура Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси Маҳфуза Пўлатованинг «Навоий зиёси» газетасида чоп этилган «Эфир учун қилинаётган эҳсонлар» сарлавҳали мақоласи учун маҳалла раиси томонидан босимга учрагани юзасидан ўрганиш ўтказмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Telegram’даги каналида маълум қилди.
«Навоий зиёси» газетасида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти юзасидан танқидий мақола чиқарилганлиги сабабли Кармана тумани Боғишамол маҳалласи раиси томонидан муаллифга таҳдид қилингани ва бошқа ҳолатлар Навоий вилояти прокуратураси томонидан Бош прокуратура назорати остида ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида хабар қилинади, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбарининг постида.
Изоҳ (0)