• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сенат сайёр мажлисида Сардоба тошқинидан талафот кўрганларнинг 83,4 фоизи ўз уйларига қайтгани, қолганлар ҳали ҳам мактабларда экани айтилди

    2020 йил 5 сентябрь куни Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг сайёр мажлисида Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъуллари, секторлар раҳбарлари, Ёшлар парламенти аъзолари, ҳудуд фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Сенат раиси Танзила Нарбаева олиб борган мажлисда «Сардоба» сув омбори тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

    Қайд этилишича, Парламент юқори палатасига «Сардоба» сув омборидан сув тошиши оқибатида талафот кўрган фуқаролардан кўплаб мурожаатлар йўлланган. Улар сенаторлар томонидан жойларга чиқиб кўрилган ва бунда нафақат аҳоли мурожаатлари билан ишланди, балки уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ҳам эшитилган.

    Қолаверса, Сенат Ишчи гуруҳи томонидан 2020 йил 14—18 август кунлари Сирдарё вилоятининг талафот кўрган Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида амалга оширилган ишлар ўрганилди. Бу жараёнга ҳудуддаги сенаторлар ҳам жалб этилиб, муаммоларни аниқлаш мақсадида халқ депутатлари Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманлари Кенгашлари депутатлари иштирокида аҳоли билан бевосита мулоқот олиб борилди.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Ижтимоий соҳа объектларида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун 9,5 миллиард сўм маблағ тўловлари тўланмаётганлиги аниқланиб, ушбу маблағлар қурувчи ташкилотларга тўлиқ ундириб берилган. Қолаверса, Сардоба туманидаги «Глобал Идеа» МЧЖга 10,0 млрд.сўм кредит маблағи ажратилиши таъминланган. Мирзаобод туманининг «Ҳақиқат» МФЙда жойлашган «Нуронийлар маскани» негизида «Ёшлар меҳнат гузари»ни ташкил этиш мақсадида 1,7 миллиард сўм маблағ ажратилган.

    Талафот кўрган 3 та туманда жамоатчилик ишларига жалб этилган жами 1 минг 870 нафар фуқарога тўланиши лозим бўлган 1 миллиард 580 миллион сўм маблағнинг берилиши Ишчи гуруҳ ёрдами билан ҳал этилган.

    Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш давомида муаммо ва камчиликлар аниқлангани инобатга олиниб, биринчи маротаба Сенат Кенгашининг сайёр мажлисини ўтказиш мақсадга мувофиқ деб топилди, дейилади хабарда.

    Мажлисда «Сардоба» сув омбори тўғонидан сув тошиш оқибатларини бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Хусусан, учта тумандаги 28 та маҳалладан 89 450 нафар аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Бугунги кунга қадар уларнинг 83,4 фоизи ўз яшаш манзилларига қайтарилган.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Бундан ташқари, техноген офат оқибатида жами 4 710 та хонадонга талафот етказилган бўлиб, шундан 2 211 таси яроқсиз, 2 499 таси таъмирталаб ҳолатга келган. Шу кунгача уйлари яроқсиз ҳолга тушган фуқароларни янги уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 640 хонадонли 66 та кўп қаватли уй қуриш режаси 56 фоизга бажарилган.

    Шу билан бирга, тўртта электр подстанцияси, 106 та трансформатор, 6 269 та электр устуни, 345 километр узунликдаги электр симларига зарар етиши сабабли 12 та аҳоли пунктида юзага келган узилишлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун 68 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

    Бунинг баробарида, 106,5 километр ичимлик суви тармоқлари, 8 та сув тақсимлаш иншооти, 1 километр оқова сув тармоқларини тиклаш учун 13 та аҳоли пунктида юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун 129,7 миллиард сўм ҳажмида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.

    Мажлисда техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш борасида ечимини кутаётган айрим муаммоларга эътибор қаратилди. Хусусан, жами 175 та тадбиркорлик субъектидан 32 тасига етказилган зарар миқдори 9,1 миллиард сўм деб аниқланган бўлса-да, қолган 143 та тадбиркорнинг мол-мулкига етказилган зарар миқдори бўйича аниқ ҳисоб-китоблар амалга оширилмаган ва зарарни қоплаш бўйича ҳеч қандай амалий чора-тадбирлар кўрилмаган.

    Қолаверса, умумтаълим объектларини таъмирлаш, тиклаш ва қайта қуриш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган. Уй-жойсиз қолган 1 308 нафар фуқаро ҳозирги кунгача 13 та муассаса, шу жумладан, 6 та умумтаълим мактабида яшаётганлиги сабабли мазкур таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш ишлари кечикмоқда.

    Яна бир жиҳат, ирригация-мелиорация объектларини тиклаш ишлари бўйича молиялаштириш ишлари якунига етказилмаган. Айрим қишлоқ хўжалиги тармоқлари бўйича етказилган зарарни қоплаш ишлари етарли даражада бажарилмаган.

    Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида талафот кўрган 54 та фермер хўжалигининг 4 204 гектар пахта ва ғалла майдонларига экинларни қайта экиш учун суғурталанмаган 9,5 миллиард сўмлик зарарни қоплаш масаласи ҳал этилмаган. Бундан ташқари, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик йўналишларида ҳам шу каби муаммолар ўз ечимини кутмоқда.

    Шу билан бирга, мажлисда ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари суст олиб борилаётгани таъкидланди. Мазкур йўналишда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.

    Қайд этилганидек, «Ёшлар - келажагимиз» давлат дастури доирасида Сардоба туманида амалга оширилиши кўзда тутилган 275 миллион сўмлик 3 та, Мирзаобод туманида қиймати 260 миллион сўмлик 8 та лойиҳа тегишли мутасаддиларнинг масъулиятсизлиги сабабли бажарилмаган ва ёшлар учун мўлжалланган янги иш ўринлари яратилмаган. 186 нафар оғир турмуш шароитида яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам талаб даражасида эмас.

    Аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари ҳам етарли даражада ташкил қилинмаган, 11 та маҳалладаги вақтинчалик ишсиз қолган ва хориждан қайтиб келган 4 325 нафар ишсиз фуқаронинг 31 фоизи ишга жойлаштирилган.

    Шунингдек, мажлисда Сирдарё вилоятида юз берган техноген ҳолат оқибатида жабр кўрган фуқаролар муаммоларини яна бир бор ҳукумат даражасида Ишчи гуруҳ ташкил қилган ҳолда пухта ўрганиш зарурлиги, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш лозимлиги таъкидланди.

    Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди, дейилади хабарда.

    Мавзуга доир:Танзила Норбоева: «Сардоба фожиаси сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади»

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори тўғонининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Фавқулодда вазият сабабли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Сув тошқини оқибатида 4435 та хонадон талафот кўрган. Улардан 2390 таси яроқсиз ҳолга келган, 2045 таси эса таъмирталаб ҳолатда. Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласида 37 та 1480 хонадонли; Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласида 20 та 800 хонадонли ва «Навбаҳор» маҳалласида 9 та 360 хонадонли кўп қаватли турар жой қурилиш ишлари бошланган.

    15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев сардобаликлар билан учрашувда сув тошқини оқибатида зарар кўрган уйлар давлат томонидан бепул таъмирлаб берилишини, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолишини маълум қилган.

    07.09.2020, 00:39   Изоҳ (0)   40165
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Навоийда талаба қизнинг МФЙлар фаолиятини танқид қилгани учун таҳдидга учрагани юзасидан ўрганиш ўтказмоқда

    07.09.2020, 00:14

    ССВ вакили: Коронавирусдан соғайиш бўйича ижобий кўрсаткичлардан хотиржамликка берилмаслик керак

    07.09.2020, 00:09

    Ўзбекистонда 6 сентябрь куни 293 кишида коронавирус аниқланди. 600 нафарга яқин беморнинг аҳволи оғир

    06.09.2020, 23:55

    ССВ: Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинаётган беморларнинг аксар қисми 30-50 ёшдаги одамлар

    06.09.2020, 23:26

    Олий Мажлис депутати айтган гапидан қайтди: Тойлоқ тумани ҳақидаги хабар яна бир бор рад этилди

    06.09.2020, 23:15

    Ўзбекистонда Россия ёки Хитой вакцинасини харид қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

    06.09.2020, 22:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Покистон билан тўқнашувда ўз самолётлари уриб туширилганини тан олди

    Дунё | 2 июн, 19:31

    Ўзбекистонда Technovation Girls 2025 танловининг финали бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 2 июн, 19:30

    Байден ўрнига ҳужжатларга кимлар имзо қўйгани маълум бўлди

    Дунё | 2 июн, 19:10

    Оҳак, бўр, бўёқ каби нарсаларни ейиш одати қандай касалликдан далолат беради?

    Аёллар саҳифаси | 2 июн, 18:57

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:53

    Тарифлар эркинлаштирилиши сабаб ойига 10 минг кВт/соат электр токи ишлатадиган хонадонлар сони камайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:47

    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

    Реклама | 2 июн, 18:00

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:39

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    Лайфстайл | 2 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.