• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий Осиёнинг тақдири ўзгарган кун. Бухоро амирлигининг қулатилганига 100 йил бўлди

    1920 йил 2-сентябр куни Бухоро амирлигининг пойтахти Бухоро шаҳри совет армияси томонидан бомбардимон қилинди. Кейинги кунларда рўй берган воқеалар асносида Бухоро амирлиги тугатилди ва ўрнига Бухоро Халқ Совет Республикаси ташкил этилди. «Дарё» Бухоро амирлиги тугатилганига 100 йил тўлиши муносабати билан Марказий Осиё минтақаси тақдирини ўзгартириб юборган ушбу воқеани эсга олади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Манғитлар қўли остидаги Бухоро

    XVI асрда ташкил топган Бухоро давлати ўз тарихида уч сулолани алмаштирди. Дастлаб, шайбонийлар, кейин аштархонийлар, сўнггида эса манғитлар Бухорода ҳукмронлик қилди. XIII асрдан буён анъанага айланган хонлик бошқаруви XVIII асргача давом этди. Маълумки, Ўрта Осиёни бошқарган хонларнинг барчаси Чингизхон авлодларидан бўлган ва легитим ҳокимият айнан чингизийларга берилиши лозим бўлган. Бундан бошқасини қабул қилишни тасаввур қилишмаган. Бу тизим Амир Темур ва темурийлар даврида ҳам сақланган. Тахтда Чингизхон авлодидан бўлган қўғирчоқ хон ўтказилиб, унинг ўрнидан амирлар бошқарган. Бухоро хонлигида эса шайбонийлар ва аштархонийлар чингизий бўлгани учун тахтда ўзлари ўтирган.

    XVIII аср ўрталарида эса Нодиршоҳ босқинидан кейин аштархонийлар заифлашиб қолди. Шу вазиятда манғитлар давлат ишларида юқори лавозимларга эга эди. Улардан энг йириги Муҳаммад Раҳимбий оталиқ унвонига эга эди. Айнан унинг авлодлари навбатдаги сулолага асос солди. Дастлабки манғитлар чингизий бўлмаганликлари сабабидан тахтга хон сифатида ўтира олмас эди. Шу сабаб улар ҳам сохта хонларни тахтга ўткизди. Бу анъанага Амир Шоҳмурод нуқта қўйди ва ўзини Амир деб эълон қилди. Шу тариқа Бухоро хонлиги амирлик деб атала бошланди.

    Бухоронинг манғит амирларининг энг йириклари Шоҳмурод, Амир Ҳайдар ва Амир Насрулоллар эди. Россия империясининг Марказий Осиё давлатларини эгаллаш мақсадида қилган юришлари натижасида Бухоро амирлиги ҳам хавф остида қолди. 1868 йилги Зирабулоқ жангидан кейин амирлик амалда Россияга қарам давлатга айланди. 1873 йилги Шаҳрисабз шартномасига мувофиқ Бухоро амирлиги расман Россия империясининг протекторатига айланди. Бу пайтда тахтда Амир Музаффар ўтирган эди. Бир неча бор қўлдан кетган ҳудудларни қайтариб олиш мақсадида Россияга элчилар юборди. Аммо у ва ундан кейинги амир Абдулаҳадхон даврида ҳам Бухоро Россия империясига вассал сифатида қолди.

    ХХ аср бошларига келиб Россиянинг аввалги қудрати заифлаша борди. Биринчи жаҳон урушидаги оғир талафотлар империяни янада заифлаштирди. Айни шу даврда Россияда янги бир куч, янги бир ғоя майдонга кела бошлади. Бу коммунизм ғояси эди.

    Бухоро мустақиллигининг қўлга киритилиши

    Россия империясида 1917 йилда юз берган февраль инқилобидан кейин Бухоро амири Олимхон зудлик билан мустақилликни эълон қилди. Бухоро яна мустақил давлат сифатида уч йил яшади. Россиядаги Муваққат ҳукумат Бухоро мустақиллигини тан олди. Октябрь инқилоби ортидан Совет ҳукумати ҳам Бухоро мустақиллигини тан олди. Россиялик тарихчи Сергей Кузминнинг таъкидлашича, коммунистларнинг бундай қадам ташлашига сабаб улар коммунистик инқилобларни экспорт қилишни мақсад қилишганида.

    Бунинг учун улар дастлаб дўстона алоқа ўрнатган давлатларида коммунистик ғояларни тарқатиш мақсадида коммунистик ёки коммунизмга лоял бўлган партиялар ва гуруҳлар тузди. Кейин эса ушбу партиялар ва гуруҳлар ёрдамида ҳокимиятни қўлга олишга ҳаракат қилинди. Худди Бухоро ва Хивада бўлгани сингари. Қизи армия эса «ўз бурчини» бажариш учун «ёрдам»га ошиқди. Натижада, ҳокимият болшевиклар томонидан бошқариладиган мазкур партиялар қўлига ўтди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бухоро мустақиллиги йилларида айнан қандай воқеалар юз бергани тўғрисида объектив фикр билдириш учун икки томон манбалари ҳам ўрганилиши керак бўлади. Аммо асосий сақланиб қолган манбалар, табиийки, ғолиб тарафнинг манбалари ва хотираларидир. Собиқ Иттифоқ даврида кўплаб архив ҳужжатлари мафкуравий ёт деб топилгани сабабли йўқ қилиб юборилган. Шунинг учун маҳаллий ҳужжатларнинг етишмаслиги муаммоси пайдо бўлган.

    Бухорода инқилоб бўлганми?

    Аксарият совет муаллифлари Бухоро воқеаларини ёритишда коммунизм мафкурасига мос бўлган маълумотларни беради. Яъни Бухорода халқ инқилоб қилган ва «ёвуз» амирни тахтдан қулатган. Совет Россияси эса фақатгина «ёрдам» берган. Ушбу схема бутун советлар эгаллаган республикалар учун ишлаган. Ҳатто Бухорони бомбардимон қилган Михаил Фрунзе ҳам ўз хотираларида Бухорога ҳужумни «Бухоро халқига қуролли ёрдам» сифатида талқин қилган. Ушбу «афсона» га кўра, Қизил Армиянинг вазифаси фақатгина «Бухоро халқига Бухоро тузумининг зулмига қарши курашда биродарлик инқилобий ёрдам бериш» эди.

    Хўш, Бухорода ҳақиқатда халқ инқилоби бўлганми? АҚШлик тарихчи, антрополог Адиб Холид бу ҳақида шундай дейди: «Бухорода амирнинг қулатилишида ва совет ҳокимиятининг ўрнатилишида бухороликлар иштирок этган. Аммо шуни қатъият билан айтиш лозимки, Бухорода ҳеч қандай халқ қўғалони ва инқилоб бўлмаган».

    Сергей Кузмин эса Бухоро воқеалари, шунингдек, Хива воқеаларида ҳам худди шундай фикрни илгари сурган. Яъни Хивада ҳам Бухорода ҳам халқ инқилоби юз бермаган, балки халқаро коммунистик интервенсия содир бўлган. Буни оддий тилда айтадиган бўлсак, коммунистик босқинчилик уруши.

    Бухоро воқеалари ва амирликнинг қулатилиши

    XIX аср охири ХХ аср бошида Ўрта Осиёда жадидчилик деб номланган маърифатпарварлик ҳаракати вужудга келди. Манбаларда айнан ушбу ҳаракат баъзасида Бухорода «Ёш бухороликлар» гуруҳи тузилди. Ушбу гуруҳ ўша пайтларда бутун дунёда пайдо бўлаёган шунга ўхшаш ёшлар гуруҳларидан бири эди. Жумладан, Усмонлидаги Ёш турклар ушбу ҳаракатнинг илҳомлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилган. С.В Чиркиннинг эсдаликларига кўра, Ёш бухороликлар аъзолари асосан савдо ишлари билан хорижга чиқиб келган ёшлардан иборат эди. Улар ўзлари кўрган хориждаги ривожланиш, тараққиётни Бухорода ҳам қуришни истади.

    Асосан, сиёсий мақсадлар учун ташкил топган мазкур гуруҳ аъзолари 200 тага ҳам етмагани айтилса-да, ҳаракатнинг лидерларидан бири бўлган Файзулла Хўжаев унинг аъзоларини кўпчилик деб ёзиб қолдирган (Файзулла Хўжаев. Уч жилдли танланган асарлар. (А. А. Агзамхўжаeв ва бошқалар таҳрири остида) Т. И. - Тошкент: ФАН, 1970. б. 87-89).

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ҳаракат ўзининг мавжудлигини 1917–1918 йилларда маълум қилган. Унинг ўша пайтдаги лидери Бухоронинг йирик бойларидан бўлган Мирзо Муҳиддин Мансуров эди. Февраль инқилобидан кейин партия таркиби қайта шакллантирилди. Ёш бухороликлар ҳамда Россиянинг босими остида қолган Амир Олимхон 1917 йилнинг 7 апрель куни ислоҳотлар ўтказиш ҳақидаги фармони олийни эълон қилди. Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис тузиш, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва савдони ривожлантириш, солиқларни тартибга солиш, амалдорлар устидан назорат ўрнатиш ва уларга мўяна тўлаш кабилар тилга олинган эди.

    Аммо халқ Ёш бухороликларни истамади ва уларни халқ қўлига топширишни талаб қилиб намойишга чиқди. Натижада, Амир 14 апрель куни фармонни бекор қилди ва Ёш бухороликлар партияси аъзолари Бухоро шаҳрини тарк этиб, Янги Бухоро (Когон)га кетди. Партия таркиби қайта ташкил этилди, натижада, партияда бўлиниш юз берди. Партия асосан ўнглардан иборат бўлиб қолди ва улар тинчлик йўли билан амирга етиб боришни, бунинг учун Россия воситачилигидан фойдаланишни маъқул кўрди. Лидер Муҳиддин Мансуров ҳам фақат тинч йўл тарафдори эди. Улар амир ҳокимиятини сақлаган ҳолда ислоҳотларга эришишни мақсад қилган эди.

    Иккинчи гуруҳ тарафдорлари бу йўлни маъқулламади ва улар фақатгина қуролли йўл билан амир ҳокимиятини ағдариб ташлаш ва Бухорода республика тузишни ёқлаб чиқди. Бунинг учун партияни махфий равишда қуроллантириш таклифини илгари сурди. Бу фикр тарафдорлари Файзулла Хўжаев, Абдуқодир Муҳитдиновлар эди.

    Амир билан учрашишга бўлган уринишлар халқнинг қаттиқ қаршилигига учради. Ёш бухороликлар эса Янги Бухородан ҳам чиқиб кетиб, Туркистон ўлкасига қараб йўл олди. У ерда Ёш бухороликларнинг Туркистон бўлимини очди. 1918 йил сентябрь ойига келиб, Ёш бухороликлар партияси коммунистик партия деб эълон қилинди.

    Совет Россиясининг Бухорони эгаллашга бўлган илк уриниши 1918 йилда юз берди. 1917 йилги октябрь инқилоби ва Туркистон мухториятининг қонга ботирилиши ортидан Россия ва Бухоро муносабатлари совуқлашди. Туркистон ХКС раиси бўлган Колесов 1918 йил февралнинг охирида Қўқон шаҳрида Ёш бухороликлар лидерлари билан учрашди ва уларга амир ҳокимиятини ағдариб ташлаш учун «ёрдам»ини таклиф қилди.

    Колесовга қўшилиш мақсадида раҳбари Файзулла Хўжаев ўлароқ етти кишидан иборат инқилобий қўмита тузилди. Шундай қилиб, 1918 йил 1 март куни Колесов армияси Бухоро остонларига етиб келди. Аммо кутилганидек, Бухоро халқи Ёш бухороликлар бошлаб келган Колесов армиясини қўллаб-қувватламади, аксинча, уларга душман сифатида қаради ва амирга ёрдамга ошиқди. Натижада, Колесов юриши муваффақиятсиз якунланди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шундан кейин амир Россияга қарши муқаррар урушга ҳозирлана бошлади. 1920 йилнинг август ойининг бошларида амир мамлакатдаги қўшинларни тайёргарликдан ўтказишни бошлаб юборди. Ҳал қилувчи жанглар олдидан амир қўшинлари икки жойда тўпланди. Асосий доимий қўшин Бухоро шаҳри ва унинг атрофидан ўрин олган бўлса, бекликлар қўшинлари Шаҳрисабз ва Китобда Тахтақорача довонини тўсиб турди. Айнан шу ердан мамлакат ичкарисига Самарқанддан энг яқин йўл бор эди.

    Совет давлатининг Бухородаги вакили А.Э Акселрод Бухорога қуролли ҳужум тўғри йўл эмаслигини айтган эди. Армияни муаммосиз енгиш мумкин, аммо 2,5 миллионлик тоғ аҳолисини бажариб бўлмаслигидан огоҳлантирди. Аммо Туркистондаги Совет ҳукумати бунга бошқача кўз билан қарар эди. Айниқса, Туркфронт қўмондони Михаил Фрунзе Бухорода халқнинг кўтарилишини йиллаб кутиш кераклигини айтиб, қуролли ҳужум билан Бухоро масаласини ҳал қилишни таклиф қилди.

    У 1920 йил ёз бўйи мазкур масала бўйича политбюродан рухсат сўради ва бунга эришди. Қизил Армия урушга кириши учун у Ёш бухороликлардан фойдаланишни мақсад қилди ва уларни ўзига қўшилишга чақирди. Амирга мухолиф бўлган ёш бухороликлар унга қўшилди. Бу орқали Фрунзе ўзининг Бухорога юришини инқилобчиларга ёрдам бериш баҳонаси ила оқлашни мақсад қилди.

    Шундай қилиб, ҳарбий операциялар 1920 йилнинг 28 августдан 29 августга ўтар кечаси Чоржўйда бошланди. Беш кун давомида Қизил Армия бир нечта нуқтада уруш қилиб, мамлакат ҳудудларини эгаллаб олди. Эски Бухорога ҳужум 29 август куни бошланди ва 2-сентябргача давом этди. Шаҳар қаттиқ мудофаа қилинди. Амир Олимхон Қизил армиянинг кутилмаган ҳужуми сабабли ҳимояни яхши ташкил қила олмади. Зотан, Совет аэропланларига қарши тура оладиган воситаларга эга эмас эди.

    Бухоро шаҳри самолётлардан бомбардимон қилинди. Шаҳарга 12 мингта снаряд отилди. Шунингдек, Қизил армия томонидан кимёвий қуроллар ҳам ишлатилди. Бу ҳақда Москва вакили Машитский ўз хотираларида ёзиб қолдирган. Бундай маълумотларни Алексадр Гениснинг ҳужжатли материаллар асосида ёзилган «Бухорони бир ёқлик қилиш керак» китобида учратиш мумкин: «Инқилоб ҳеч қандай тайёргарликсиз экани аён бўлди ва у Қизил Армиянинг ҳужумига айланди. Яшириб ўтиришнинг ҳожати йўқки, у Бухоро халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳақидаги ҳуқуқини поймол қилди ва Бухоро босиб олинган ҳудудга айланди.

    Бухорога бир неча миллионта ўқ, кўпчилик қисми кимёвий бўлган бир неча мингта снарядлар отилди. Артиллерия ва пиёдаларнинг отишмаларининг кучи шу қадар катта эдики, Бухоро аскарларини инқилоб томонига ўтказиш имконияти ўз-ўзидан йўқолди. Бухоро марказ ва вокзалга олиб борадиган унга туташ ҳудудларда бутунлай вайрон этилди. Тарихий обидалар вайрон қилинди. Масжидлар вайрон этилиб, қолганлари (учдан икки қисми) казарма ва отхоналарга айлантирилди. Бошланган ёнғинлар ва талончилик нафақат омманинг кайфиятига, балки Бухкомга (инқилобнинг энг содиқ ўртоқлари) ҳам салбий таъсир қилди, уларнинг жаҳли чиқиб ва очиқчасига «болшевиклар Бухорони талашмоқда» деб айтди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бухорога қилинган ҳужум катта ёнғин келтириб чиқарди ва 6-сентябргача Бухоро олов ичида қолди. Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, Бухорога ҳужум натижасида шаҳарда мингта дўкон, 20 та сарой, 29 та масжид, уч мингта аҳоли уйлари вайрон этилди. Арк ва унинг атрофидаги 300 та бино жиддий талафот кўрди. Балжувонийнинг ёзишича, Бухоро ўз тарихида бундай вайронагарчиликни кўрмаган эди.

    Амир эса 31 август куни минг кишилик гуруҳ билан оила аъзоларини олиб Бухородан чиқиб кетди. Дастлаб Ғиждувон, кейинчалик шарқий Бухоро (Тожикистон), ундан кейин эса Афғонистонга амир Омонуллахон ҳузурига кетишга мажбур бўлди.  Шундай қилиб, XVI асрда ташкил топган Бухоро давлатида монархия ағдарилди. Аммо Амир Олимхон Бухоро мужоҳидларини қўллаб-қувватлаб турди. Дастлаб, шарқий Бухородан, кейинчалик эса Афғонистондан туриб уларни Совет ҳокимиятига қарши курашга даъват этиб келди.

    Амир ҳокимияти ўрнида 6-сентябр куни баъзи манбаларда 8-октябр куни Бухоро Халқ совет республикаси тузилди. Совет Россияси уни мустақил давлат сифатида эълон қилган бўлса-да, ортидан В.В. Куйбишев РСФСР вакили сифатида юборилди ва партия ишлари унинг қўл остида амалга оширилди. Бу эса амалда Бухоронинг Совет Россиясига қарамлигини англатар эди.

    Миллатлар Лигасига мурожаат

    Бухородан айрилган Амир Олимхон 1929 йил «Бухоро халқининг ҳасрати тарихи» деб номланган китобини эълон қилди. Бу, аслида, Миллатлар Лигасига қилинган мурожаат эди ва амир бу орқали Бухорони қайтариб олишга умид қилган эди. У бир неча бор Европа давлатларига мурожаатлар йўллаб, совет ҳокимияти Бухорода ноқонуний ҳукуматга келганини исботлашга ҳаракат қилди. Аммо ўша пайтдаги геосиёсий шароит туфайли унинг барча уринишлари зое кетди. Афғонистонда унинг ҳаракатлари чеклаб қўйилди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам Олимхон Совет ҳокимиятига қарши курашга ҳаракат қилиб кўрди. Бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Умрининг охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган Бухоронинг сўнгги амири Олимхон 1944 йилда Кобулда вафот этди.

    Юқорида айтганимиздек, Совет даврида Бухоро воқеаларига инқилоб туси берилди. Буни одамлар онгига сингидириш, амирларни ёмон отлиқ қилиш кампаниялари уюштирилди. Бунинг учун ҳар турли усуллардан фойдаланилди. Ҳатто, XIII асрда яшаган тасаввуф шайхларидан Хўжа Насриддинданда бу ишда фойдаланилди. Адабиёт, кино орқали халқни қадимги аждодларга нисбатан нафрат туйғулари билан суғордилар. Бухоро воқелари ҳақида эса 1955 йилда «Амирнинг қулаши» (Реж: Владимир Басов ва Латиф Файзиев), 1970 йилда «Қора консулнинг ўлими» (Реж: Комил Ёрматов) каби бадиий фильмлар ишланди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    06.09.2020, 11:23   Изоҳ (0)   82797
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бошқа вилоятга бориб пахта терувчиларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан молиявий ёрдам берилади» — Баҳодир Умрзоқов

    06.09.2020, 09:31

    Ўзбекистон Конституциявий суд раиси лавозимини қонунга хилоф тарзда эгаллаб турганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

    06.09.2020, 09:10

    Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди

    06.09.2020, 08:05

    Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Уни битирганлар ОТМда кириш имтиҳонларисиз, 2-курсдан бошлаб ўқиши мумкин

    06.09.2020, 07:21

    Фарғонада 4 кунда 40 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди

    06.09.2020, 07:00

    Ўзбекистонда 5 сентябрь куни 295 кишида коронавирус аниқланди. Даволаниш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

    05.09.2020, 23:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.