• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 5 сентябрь куни 295 кишида коронавирус аниқланди. Даволаниш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

    Ўзбекистонда 4 сентябрь соат 23:30 дан 5 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 295 та ҳолат қайд этилди. Кетма-кет учинчи кун янги касалланиш ҳолатлари 300 тага етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 43370 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 343, «Дарё» ҳисоби бўйича 355 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 343, «Дарё» ҳисоби бўйича 355 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 295 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 170 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 91 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 13 нафар;
    • Андижон вилоятида — 7 нафар;
    • Наманган вилоятида — 7 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 3 нафар;
    • Фарғона вилоятида — 3 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 1 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. 28 август куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кунига ўртача 370 нафар янги бемор аниқланиши карантин талаблари юмшатилган ҳозирги шароитда назорат кўрсаткичи бўлишини қайд этганди. Президент ҳақиқий ҳолат бўйича рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида барча раҳбарларни огоҳлантирди. Бунга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлиги таъкидланди.

    Тошкент шаҳрида 170 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрда пойтахтда касалланганлар сони 816 нафарга кўпайди. Ҳозирда Тошкентда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 26368 нафарга етди. Бу борада Тошкент шаҳри Австралиядан ўзиб кетди. Коронавирус пандемияси туфайли фуқароларининг бошқа хориж давлатларига чиқишига 3 ойга тақиқ қўйган Австралияда ҳозирда 26207 нафар бемор рўйхатга олинган.

    Тошкент вилоятида 91 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 31 август ва 1 сентябрь кунлари ҳам 91 нафар янги бемор рўйхатга олинганди. 5 кун ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 497 нафарга кўпайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Фарғона ва Хоразм вилоятларида эпидемия мавсуми бошидан буён бунча касаллик аниқланмаган.

    Самарқанд вилоятида 13 кишида коронавирус аниқланди. Сентябрь ойида вилоятда касалланганлар сони 40 нафарга кўпайди. Самарқандда COVID-19 қайд этилганлар сони 1758 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича коронавирусга чалинганларнинг 4 фоизи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда.

    Андижон вилоятида 7 кишида COVID-19 қайд этилди. Уч кун ичида вилоятда 19 кишида коронавирус аниқланди. Касалланганларнинг умумий сони 1229 нафарга етди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг 2,8 фоизи Андижон вилояти ҳисобига тўғри келмоқда.

    Наманган вилоятида 7 кишида коронавирус қайд этилди. Сентябрь ойида вилоятда 23 кишида касаллик аниқланди. Наманганда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 932 нафарга етди.

    Қашқадарё вилоятида 3 кишида касаллик қайд этилди. Вилоятда охирги 18 куннинг 15 тасида янги беморлар рўйхатга олинди. Қашқадарёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 978 нафарга етди. Бу энг кам касалланиш ҳолати қайд этилган Жиззах вилоятидаги барча ҳолатлардан роппа-роса 6 баробар кўп деганидир. Ўлим ҳолатлари эса Қашқадарёда икки баробар кўп — 12 га 6.

    Фарғона вилоятида 3 кишида COVID-19 аниқланди. Сентябрнинг беш кунида ҳам вилоятда янги ҳолатлар қайд этилиб, касалланганлар сони 18 кишига кўпайди. Фарғонадаги жами касалланиш ҳолатларининг 5,2 фоизи сентябрга тўғри келди.

    Қорақалпоғистон Республикасида 1 кишида коронавирус аниқланди. Республикада охирги 17 кун ичида 9 марта янги касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган бўлса, бу кунларнинг биронтасида янги беморлар сони 4 нафардан ошмади.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этганини хабар қилди. Шунингдек, Бош прокуратура Тошкент вилояти прокуратураси ходими ҳам коронавирус асоратларидан вафот этганини маълум қилди.

    Биринчи ўлим. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли Х.С. исмли эркак вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 73 ёшли Л.Ш. исмли аёл вафот этган.

    Учинчи ўлим. Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Турғун Камолов коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди. Бош прокуратура матбуот хизмати Камолов COVID-19 билан оғриганини «Дарё»га тасдиқлади.

    Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

    Турғун Камолов 1966 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, оилали, уч нафар фарзанди бор. 1995 йилдан буён прокуратура органларида хизмат қилиб келган. 2020 йилдан бошлаб Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Унинг ўлими коронавирус асоратларидан юз берганини ССВ ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

    Тўртинчи ўлим. Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 64 ёшли А.К. исмли эркак вафот этган.

    Бешинчи ўлим. Тошкент вилояти Зангиота туманида яшаган 54 ёшли Ф.У. исмли аёл вафот этган.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 343 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 355 нафарни ташкил этмоқда.

    ССВ томонидан коронавирус қурбони бўлгани «тан олинмаганлар»:

    • 9 ва 15 июль кунлари Олмалиқ шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёл;
    • ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Адҳамжон Деҳқонов;
    • Маданият вазирлиги ходими Акмал Ирисов;
    • Чилонзор тумани СЭОМ бактериология лабораторияси мудири Марҳабо Аҳмедова;
    • Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов;
    • Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов;
    • Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов;
    • Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси «Буюк келажак» кенгаши эксперти Санжар Жалолов;
    • Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри артисти Жанабай Утепбергенов;
    • Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев;
    • Тошкент вилояти прокуратураси катта терговчиси Турғун Камолов.
    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди. Режиссёрнинг ўзи ва унинг бошқа оила аъзоларида коронавирус тасдиқланган. Шунингдек, 26 июль куни бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов 24 июль куни Самарқанддаги Ипак йўли халқаро туризм университетининг 33 ёшли магистранти Ўткир Темиров касалликдан вафот этганини айтган. Маълум бўлишича, марҳум ўзида COVID-19’нинг барча белгилари бўлса-да, тест ҳам топшира олмаган, касалхонага ҳам ёта олмаган. Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани шифохонасининг 32 ёшли тез тиббий ёрдам ҳамшираси Алия Жиемуратова 28 июль куни коронавирусдан вафот этгани ҳақида «Makan.uz» хабар тарқатди. Қашқадарёда яна бир тиббиёт ходими, хусусий клиника бош шифокори Тўрақул Холиқов 65 ёшида вафот этди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган хусусий клиника масъулларининг таъкидлашича, Тўрақул Холиқов сўнгги бир ой давомида коронавирус касаллигидан даволаниб келган.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2147 нафар бемордан 366 нафари оғир, 198 нафари эса ўта оғир аҳволда. Сентябрь ойига келиб аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони ҳар куни 500 нафардан кўп бўлмоқда: 1 сентябрь куни 509 киши, 2 сентябрь куни 541 киши, 3 сентябрь куни 532 киши, 4 сентябрь куни 547 киши ва 5 сентябрь куни 564 киши. Ҳозирда даволанишни давом эттираётганларнинг 26,2 фоизининг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бу охирги 21 кун ичидаги энг юқори кўрсаткичдир.

    Касалликдан даволаниш

    5 сентябрь куни Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида 448 нафар бемор коронавирусдан соғайди. Сентябрнинг уч кунида кунлик соғайиш кўрсаткичи янги касалланиш ҳолатларидан ортиқ бўлган бўлса, қолган икки кунида паст бўлди.

    Янги тузалганларнинг

    • 324 нафари Тошкент шаҳрида;
    • 95 нафари Тошкент вилоятида;
    • 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
    • 8 нафари Самарқанд вилоятида;
    • 7 нафари Наманган вилоятида;
    • 3 нафари Андижон вилоятида;
    • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.
    Уларнинг қанчаси уй шароитида, қанчаси стационар шароитда даволанганига ССВ аниқлик киритмаган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 370 нафар бемордан 40 880 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда. Пандемия даврида илк марта даволаниш кўрсаткичи 94 фоизга етиб, бу борадаги рекорд янгиланди. Бунгача бир ҳафтадан буён даволаниш кўрсаткичи 93 фоиз бўлиб турганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 2147 нафар бемор COVID-19’дан даволанмоқда. Коронавирусдан даволанишни давом эттираётган беморлар сони чўққига чиққан — 29 июль куни беморлар сони 9517 нафар эди. Бир ойдан бироз кўпроқ вақт ичида уларнинг сони қарийб 4,5 баробарга камайди. Айни пайтда даволанаётган беморлар сони 74 кун ичида минимум кўрсаткичга тушди — 24 июнь куни 2197 нафар бемор коронавирусдан даволанаётганди.

    Ҳозирда энг кўп бемор Тошкент шаҳрида даволанмоқда — 1532 нафар. Навоийда 6, Фарғонада 7, Хоразмда 9, Жиззахда 11, Қорақалпоғистонда 12, Сурхондарёда 21, Андижонда 30, Сирдарёда 31, Бухорода 32, Қашқадарёда 35, Наманганда 36, Самарқандда 107 ва Тошкент вилоятида 278 нафар бемор қолди.

    05.09.2020, 23:56   Изоҳ (0)   134920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Танзила Норбоева: «Сардоба фожиаси сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади»

    05.09.2020, 23:28

    Ўзбекистонда давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши янгича назорат тизими жорий этилади

    05.09.2020, 23:13

    Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига 2 миллион сўм пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

    05.09.2020, 22:57

    Бекобод туманига АҚШдан ҳар бири 750 минг доллар турадиган 8 та пахта териш комбайни олиб келинди (видео)

    05.09.2020, 22:11

    Фарғоналик тадбиркор ўз ҳисобидан қишлоқдошларига поликлиника ва МФЙ учун янги бино қуриб берди

    05.09.2020, 21:56

    Фарғонада жарима майдончасидан мотоцикл олиб қочган фуқаро ушланди. У 10 йилгача қамалиши мумкин

    05.09.2020, 21:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.