• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Конституциявий суд раиси лавозимини қонунга хилоф тарзда эгаллаб турганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда Бахтиёр Мирбобоевнинг Конституциявий суд раиси лавозимини қонунни бузган ҳолда эгаллаб турганлиги тўғрисидаги мақола тарқалди. Бу мақола юзасидан Олий Мажлис Қонунучилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов изоҳ берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Келтирилган материалларда 2017 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 6-моддаси асос қилиниб, унга кўра Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни ташкил этса-да, Бахтиёр Мирбобоев 75 ёшга тўлганлиги кўрсатилган.

    Бундан ташқари мақолалар муаллифлари қонунда ушбу суд раислигига икки мартадан ортиқ сайланиш мумкин эмаслиги белгиланган бўлишига қарамасдан Бахтиёр Мирбобоев 5 марта сайланганлигини қонун бузилиши сифатида баҳоланган.

    «Биринчидан, ‘Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида’ги Конституциявий қонуннинг 6-моддасида Конституциявий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши қоида тариқасида етмиш ёшни ташкил этиши белгиланган. Оддий сўзлар билан айтганда етмиш ёшгача бўлган ва ундан ошган фуқаро Конституциявий суднинг судьяси бўлиши мумкин. Қонунларда ‘қоида тариқасида’ сўзларининг қўлланилиши бу императив характерга эга эмаслигини англатади ва қонунлар матнларини баён этишда қўлланиладиган қонунчилик техникаси шаклларидан биридир.

    Иккинчидан, муқаддам Бахтиёр Мирбобоев конституциявий суд таркибига олдин амалда бўлган қонун асосида сайланган бўлиб, унда 5 йиллик муддат белгиланган, бироқ қайта сайланиш миқдори белгиланмаган эди. ‘Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида’ги қонуннинг 31-моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланган.

    Шу тариқа ‘Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида’ги Конституциявий қонун 6-моддасининг талаблари 2017 йил 1 июндан кейин сайланган Конституциявий суд судьяларига нисбатан татбиқ этилади. 1995–2017 йиллар давомида 5 йиллик муддатга сайланган Конституциявий суд судьяларига нисбатан 2017 йилдаги қонун билан ўрнатилган тақиқлар қўлланилиши тўғри бўлмайди.

    Янги қонун қабул қилингандан кейин Бахтиёр Мирбобоев Конституциявий суд судьяси этиб 2017 йил 24 августда сайланган ва унинг ваколат муддати 2022 йил 24 августда тугайди. Ушбу муддат тугагандан сўнг Бахтиёр Мирбобоев иккинчи беш йиллик муддатга Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланишига нисбатан амалдаги қонунда тақиқ мавжуд эмас.

    Шундай қилиб, Конституциявий суднинг амалдаги раиси қонунга зид равишда беш марта Конституциявий суд судьяси этиб сайланганлиги тўғрисидаги фикрлар асоссиз бўлиб, қонунга тўғри келмайди.

    Халқаро тажриба бу борада нима дейди? Масалан, Россияда Конституциявий суд судьясининг ваколат муддати чекланмаган, судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши эса — етмиш ёш. Бироқ бу талаб Конституциявий суд раисига нисбатан татбиқ этилмайди ва амалдаги Конституциявий суд раиси Зоркин Валерий Дмитриевич бугунги кунда 77 ёшга тўлган. Кўпчилик судьяларнинг ёши эса 66 ёшдан юқори.

    Шунингдек, Францияда Конституциявий суд раиси сифатида 74 ёшни қаршилаган Лоран Фабиус фаолият юритиб келмоқда, унинг ваколат муддати эса 2025 йилгача этиб белгиланган. Австрияда суднинг барча аъзолари, жумладан, раиси ва ўринбосари истеъфо ёшига етгунга қадар умрбод сайланади, Норвегия ва Мальтада суд раиси умрбод сайланади.

    Мақолалар муаллифлари ‘Судлар тўғрисида’ги қонунга судья биринчи марта беш йиллик муддатга, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда тайинланиши ёки сайланиши тўғрисидаги нормалар киритилганлигидан хабардор бўлишса керак.

    Умуман олганда 2017 йилда қабул қилинган ‘Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида’ги Конституциявий қонун мутлақ янги ва энг демократик халқаро стандартларга мос келадиган Конституциявий суднинг шаклланиши ва фаолиятининг асосларини белгилаб берди.

    Конституциявий суд Ўзбекистон Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади.

    Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари эса Конституциявий суд мажлисида унинг судьялари орасидан сайланади. Оддий қилиб айтганда раис ким бўлиши судьяларнинг ўзлари томонидан ҳал қилинади. 2017 йилдаги ислоҳотларга қадар Конституциявий суд раисининг номзоди Президент томонидан тақдим этилар эди.

    Юқоридагилар билан бир қаторда, Конституциявий суднинг ваколатлари янада кенгайтирилган, шунингдек, мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати устидан назорат олиб бориши учун бир қатор демократик механизмлар жорий этилган», – дейди Шуҳрат Полвонов.

    Аввалроқ БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистон суд тизимини мустақил дея олмаслигини айтган эди.

    Мавзуга доир:

    • «Мени ҳеч ким эшитмаяпти, мурожаатларим жавобсиз қолмоқда». ЙТҲ оқибатида бир кўзидан айрилган сурхондарёлик фуқаро масъуллардан шикоят қилмоқда
    • Ўзбекистонда судларга берилган даъволарни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиш мумкин бўлади
    • Бош прокуратура ушланган сўхлик блогер ҳақида маълумот берди

    06.09.2020, 09:10   Изоҳ (0)   29428
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди

    06.09.2020, 08:05

    Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Уни битирганлар ОТМда кириш имтиҳонларисиз, 2-курсдан бошлаб ўқиши мумкин

    06.09.2020, 07:21

    Фарғонада 4 кунда 40 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди

    06.09.2020, 07:00

    Ўзбекистонда 5 сентябрь куни 295 кишида коронавирус аниқланди. Даволаниш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

    05.09.2020, 23:56

    Танзила Норбоева: «Сардоба фожиаси сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади»

    05.09.2020, 23:28

    Ўзбекистонда давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши янгича назорат тизими жорий этилади

    05.09.2020, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.