• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бошқа вилоятга бориб пахта терувчиларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан молиявий ёрдам берилади» — Баҳодир Умрзоқов

    АОКАда 5 сентябрь куни қатор вазирлик расмийлари иштирокида пахта мавсумига тайёргарлик ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда ОАВ вакилларининг ўнлаб саволларига жавоб қайтарилди.

    Тадбирда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқовнинг таъкидлашича, бу йилги пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатни йўқ қилиш, болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    «Пахта терими оғир жисмоний меҳнат жараёни бўлгани учун буни ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий томонларини ҳукуматимиз ҳар томонлама ўрганди ҳамда бу борада янги принципиал тарзда иш ташкил қилиш масаласи қўйилди.

    Биринчидан, пахта терадиган ёлланма ишчиларнинг ҳеч бири шартномасиз пахта даласига чиқмайди. Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ҳужжат имзоланди ва унга асосан низом ишлаб чиқилди. Пахта терими мавсумига ҳашар сифатида қаралмайди. Жараёнга шартнома асосида кўнгиллилар жалб қилинади. Етиштирилган пахтани қонуний тартибда териб олиш чоралари кўрилади.

    Иш берувчи ва ёлланма пахта терувчи ўртасида тенг ҳуқуқли муносабат белгиланган. Бу борада қатор тегишли ташкилот вакиллари меҳнатни муносиб шароитларига эътиборни кучайтиради. Жараёнда касал бўлиб қолиш, шикаст олиш каби ҳолатларнинг олдини олишимиз зарур.

    Иккинчидан, пахта теримида қатнашадиганлар икки гуруҳга бўлинади. Яшаш жойидаги пахта теримида қатнашувчилар ва бошқа вилоят, туманларга бориб жараёнда иштирок этувчи теримчилар. Барча маълумотлар янги ташкил қилинган terim.uz сайтига жойлаштириб борилади.

    Фото: Facebook / Ёшлар иттифоқи

    Фото: Facebook / Ёшлар иттифоқи

    Учинчидан, ҳар бир ёлланма ишчилар бригадаларга бўлинади. Ҳар бир бригада 50-70 кишидан иборат бўлади. «Ўз ҳудудимда пахта тераман», деганларга алоҳида молиявий муносабат, «Йўқ, бошқа узоқ вилоятга бориб, тераман», дея бригадалар таркибига кирганларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан молиявий ёрдам берилади. Терган пахтасига эса алоҳида белгиланган нархда пул олади», деди Баҳодир Умрзоқов, дея унинг сўзларини келтирмоқда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов.

    Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, бошқа ҳудудга борадиган теримчилар учун барча шароитлар яратилади. Ётоқ жой, овқатланиш ва бошқа масалалар талаб даражасида бўлади. Шартномаларни расмийлаштириш жараёни маҳаллий бандлик марказлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида амалга оширилади.

    Мавзуга доир: 2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида бир кило пахта учун қанча тўланиши маълум қилинди

    06.09.2020, 09:31   Изоҳ (0)   29116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Конституциявий суд раиси лавозимини қонунга хилоф тарзда эгаллаб турганлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

    06.09.2020, 09:10

    Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди

    06.09.2020, 08:05

    Ўзбекистонда Ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Уни битирганлар ОТМда кириш имтиҳонларисиз, 2-курсдан бошлаб ўқиши мумкин

    06.09.2020, 07:21

    Фарғонада 4 кунда 40 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди

    06.09.2020, 07:00

    Ўзбекистонда 5 сентябрь куни 295 кишида коронавирус аниқланди. Даволаниш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

    05.09.2020, 23:56

    Танзила Норбоева: «Сардоба фожиаси сабаблари, керак бўлса, сабабчилари ҳам аниқланади»

    05.09.2020, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.