• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди

    Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида юз берган можаро юзасидан 6 нафар сўхлик қамоққа олингани хабар берилган эди. «Gazeta.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлаб, улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашгани ҳақида мақола эълон қилди. Қуйида мақола тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фарғона вилоятининг Сўх туманида май ойидаги можаролар тўғрисидаги жиноят иши бўйича олти кишига Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 214-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан айбловлар қўйилган эди. «Gazeta.uz» уларнинг исмларини аниқлашга муваффақ бўлди: Давлатжон Маллаев, Фирдавс Ахроров, Ойбек Оташев, Махсум Аҳмедов, Назиржон Жўраев ва Равшан Миршарипов. Бош прокуратура матбуот хизмати таҳририят сўровига жавобан ушбу исмларни тасдиқлади. Икки айбланувчининг қариндошлари билан суҳбатлашдик.

    Фирдавс Ахроров

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ушбу ишда айбланаётган Фирдавс Ахроровнинг отаси Муллоҳусайн Ахроров «Gazeta.uz»га мурожаат қилди. Унга кўра, унинг 25 ёшли ўғли можарода қатнашмаган ва фақат фуқароларнинг бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувида иштирок этган.

    «Ўғлим можарода қатнашмади — бу аниқ. Иккинчи куни, Абдулла Арипов келганида, у фақат спорт мактабини очишни ва паспортим билан масалани ҳал қилишни илтимос қилди — мен фуқароликни 1992 йилдан бери олишга ҳаракат қиляпман. Абдулла Арипов ўғлим спортнинг қайси тури билан шуғулланаётганини сўради. У таэквондо деб жавоб берди. Кейин бош вазир ўғлимни Ёшлар иттифоқида таэквондонинг раиси қилишини айтди. Йигит хурсанд бўлиб, ўзини қўйишга жой тополмади. Биз камбағал оиламиз. Биз ҳукумат сиёсатига қарши эмасмиз», — деди у.

    Эркакнинг таъкидлашича, Фирдавс Ахроров, бошқа болалар сингари, 22 август, шанба куни биринчи вертолётда олиб кетилган.

    «У эрталабдан кечгача одамларнинг уйларида таъмирлаш билан шуғулланади, оиламизни ва акасининг оиласини боқади. Бизнинг адвокатимиз Фирдавсда ҳеч қандай қонунбузарликлар бўлмаганлигини айтди. У фақат видеолавҳалардан бирида йўлни кесиб ўтган ва бошқа ҳеч нарса йўқ, у можарода қатнашмаган, фақат бош вазир билан учрашувда ўз муаммоларини айтган. Демократик давлатмиз ахир, доно Президентимиз бор», — деди Муллоҳусайн Ахроров.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Айбланувчининг отаси ўғлини иш жойидан Сўх туман ички ишлар бўлимига чақиришганини, у ердан уни вертолётда олиб кетишганини айтди. Шундан кейин у ИИБ ва Давлат хавфсизлик бўлимида ўғлининг қаердалиги тўғрисида маълумот ололмаган. Ҳокимлик унга Фирдавс Ахроровни Фарғонага 5−6 кунга олиб кетишгани ва тез орада қайтариб беришларини айтишди.

    Эркак паспорти йўқлиги сабабли Фарғонага бора олмаслигини ва унинг рафиқаси касаллигини таъкидлади.

    «Ҳеч ким уни олиб кетишаётгани ҳақида бизга огоҳлантирмади. На Сох туман ИИБда, на Фарғона вилояти ИИБда. Агар у айбдор бўлса, мен уни ўзим у ерга олиб борар эдим… Ўғлимни қайтариб беришсин, у икки оилани боқади… У тартибсизликка аралашган одам эмас. Бирор киши гумон қилинаётган бўлса ҳам, уни бунақа қилиб олиб кетмасликлари керак. Бизда демократик давлат бор», — деди у.

    Ойбек Оташев

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шунингдек, «Gazeta.uz»га айбланувчи сифатида жавобгарликка тортилаётган 20 ёшли Ойбек Оташевнинг акаси Дадахон Оташевдан мурожаат келиб тушди.

    Унга кўра, 21 август куни соат 08:00 да профилактика инспектори уларнинг уйига келиб, Ойбек Оташев «битта масала бўйича» ички ишлар бўлимига бориши кераклигини айтган.

    «У ўзи қайтариб олиб келишга ваъда берди. Ойбек узоқ вақт бўлмади, мен унинг орқасидан вилоят марказига бордим. Сўх туман ИИБдагилар у ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтишди… Кечки соат 18:00 гача мен ИИБ биносида кутдим, ҳеч қандай маълумот йўқ эди. Кейин маълум бўлишича, соат 17: 00 да Ойбек ота-онасига қўнғироқ қилиб, улар (у ва бир нечта болалар) вертолёт билан Фарғонага олиб келинганини айтган», — деди у.

    Дадахон Оташев укаси 31 май куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга аҳоли томонидан бир неча марта тош отилган учрашувда бўлганлигини тасдиқлади.

    «Ойбек Шуҳрат Ғаниевнинг Фарғона вилояти ҳокими эканлигини умуман билмаган. У билан учрашувда, ҳоким кимдир ўзига тош отганини айтганда, менинг укам шунчаки жароҳатни даволаш учун вазелиндан фойдаланишни таклиф қилди. Бу яхши ниятда айтилган эди. Бошқалар уни нотўғри тушундилар… Унинг ўзи ўтган йили операция қилинган ва тез-тез вазелинни елкасига ишлатган. У шунчаки маслаҳат берди. Бунинг учун уни олиб кетишди, — дейди акаси.

    Фото: BBC Uzbek видеосидан лавҳалар

    Фото: BBC Uzbek видеосидан лавҳалар

    Фото: BBC Uzbek видеосидан лавҳалар

    Фото: BBC Uzbek видеосидан лавҳалар

    BBC Uzbek хизмати Шуҳрат Ғаниевнинг аҳоли билан учрашувидаги сўзларини эълон қилди (видео).

    Шуҳрат Ғаниев: Агар номард одам бўлганимда, олдингизга шунча тез келармидим?

    Сўхликлардан бири: Унда нега тез кетяпсиз?

    Шуҳрат Ғаниев: Менга қара, мен ҳеч қаерга кетганим йўқ, мен ҳеч қаерга кетмайман. Менинг ўлигим ҳам, тиригим ҳам шу ерда. Мен Афғонда хизмат қилган одамман. Фақатгина бир номард мана шу еримга тош отди-да. Мени яралашни нима кераги бор?

    Ойбек Оташев: Пистолет билан отса, ҳеч нарса эмас-а? Ярангизни битта вазелин билан тузатасиз, ўлган одамни нима қилиб берасиз?

    Шуҳрат Ғаниев: Мен ҳарбийларга ҳам, ички ишлар ходимларига ҳам — ҳаммасига айтаман. Мана илтимос: қайси ёшларимиз билиб-билмай шўхлик қилган бўлса, шуларга тегмайсизлар. Шунинг учун, жон укалар, жон ўғилларим, мен қолай, бир-икки оқсоқоллар қолсин. Бизларнинг ишлашимизга халақит қилманглар. Мен тирик бўлсам, бир қарич еримниям, бир пақир сувимниям бериб қўймайман.

    Фуқаролардан бири: Сиз халқ билан бирга бўлишингиз керак.

    Фуқаролардан бири: Бирданига, коридор муаммосини Президентга кўтаринг!

    Фото: Ойбек Тошев ҳоким билан учрашувда. BBC Uzbek видеолавҳаси

    Фото: Ойбек Тошев ҳоким билан учрашувда. BBC Uzbek видеолавҳаси

    Бошқа бир лавҳада Ойбек Оташевнинг Шуҳрат Ғаниев олдига боргани ва у билан ниманидир гаплашгани акс этган.

    Дадахон Оташевнинг айтишича, ўша учрашувдан кейин укаси айтганларидан пушаймон бўлган, чунки у оломон орасидан кимдир айтмагунча, унинг вилоят ҳокими эканлигини билмаган.

    «Уйга қайтгач, у вилоят ҳокими билан адашиб жуда кўп гаплашганини айтди», — деди у.

    Аввалроқ 23 ёшли Давлатжон Маллаев ҳақида хабар берилган эди. У 10 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг ёпиқ мажлиси суд ажримида таъкидланишича, айбланувчи «ушбу оммавий тартибсизликда фаол иштирок этиб, турли ашёлар билан қуролланиб, оммавий тартибсизликларни олдини олмоқчи бўлган, Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб бориб, ўз хизмат вазифаларини бажараётган Фарғона вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошчилишидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ҳам фаол қаршилик кўрсатиб, уларнинг ўз вазифаларини бажаришдан воз кечишга уриниб, зўрлик ишлатиб, уларга ва хизмат машиналарига тош отиб, турли даражада шикаст етказган».

    Олти нафар айбланувчидан ташқари, гумондор сифатида 22 ёшли Ҳайдаржон Бобоҳайдаров (видеоблогер Дадахон Ҳайдаров, бош вазир билан учрашувга сўзга чиққан) ва 28 ёшли Дилмурод Маҳбубов гумондор сифатида қўлга олинган эди. Улар 2 сентябрь куни ушлаб туриш учун етарли асос бўлмагани учун озод қилинган.

    04.09.2020, 15:35   Изоҳ (0)   31070
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга хориждан шифокорларнинг келиши маҳаллий кадрлар танқислиги билан боғлиқми? Мутахассис жавоби

    04.09.2020, 15:10

    Тошкентда Lacetti уриб юборган ЙПХ инспектори шифохонада вафот этди

    04.09.2020, 14:51

    Ўзбекистон мактабларида таълим 2 хил бўлишини инобатга олиб Халқ таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат билан чиқди

    04.09.2020, 14:09

    Коронавирус вакцинаси муваффақиятли чиқса, Ўзбекистон ҳам 20 фоиз аҳолини эмлаш учун шартномага эга бўлади

    04.09.2020, 13:39

    Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган саккиз ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

    04.09.2020, 13:33

    Ўзбекистонда никоҳланувчиларга қўшфамилияликка рухсат этилади

    04.09.2020, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ИИО ходимлари билан жанжаллашган 2005 йилда туғилган фуқаро жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 18 август, 20:20

    “Университет талабани кучли қилади ёки синдиради” — 6 тилни биладиган дастурчи Нодирабегим Мусаева билан суҳбат (фото)

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Ҳар ким қила олади: 56 ёшли Женнифер Лопес нима учун 30 ёшдек кўринади?

    Шоу-бизнес | 18 август, 20:10

    Қайси ҳудудларда қурилиш ва ишлаб чиқариш корхоналари солиқдан энг кўп қарздорлиги очиқланди

    Иқтисодиёт | 18 август, 20:00

    Шавкат Мирзиёев янги қурилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:47

    Трамп Путиннинг талабларини эшитгач, музокаралардан чиқишга тайёр бўлган — ОАВ

    Дунё | 18 август, 19:46

    Интерпол халқаро қидирувида бўлган ўзбекистонлик Таиланддан топилди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:30

    Россиялик тадбиркор “Аляскадаги учрашув” брендини рўйхатдан ўтказмоқчи

    Дунё | 18 август, 19:20

    Яширин иқтисодиётга қарши кураш фонида Тошкентда йирик махфий цех ва омборлар фош қилинди

    Ўзбекистон | 18 август, 19:05

    Битта болага мактаб бозори учун қанча пул сарфланяпти?

    Таълим | 18 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.