• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тазйиқ ўтказилгани ҳақида Президентга мурожаат йўллаган ургутлик ака-ука видеоси юзасидан маълумот берилди

    Тегов департаменти ижтимоий тармоқларда «Оиланг билан йўқ қиламан дейишди! Президент ёрдам беринг» номи остида тарқалган видеомурожаат юзасидан маълумот берди.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Видеомурожаатда Шаҳбоз Раззоқов исмли фуқаро акаси Б.О. вафот этганлиги ҳолати бўйича Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида унга ва укаси Зиёдулла Раззоқовга нисбатан руҳий тазйиқ ўтказилганлигини маълум қилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан аниқланишича, 2020 йилнинг 18 август куни соат 08:53 да Ургут туман «Хўжабаланд» маҳалласида яшовчи фуқаро Б.О. (Шоҳбоз Раззоқовнинг акаси) Ургут тумани тиббиёт бирлашмасига «қорин бўшлиғи ёпиқ шикасти, посттравматик шок 1-даража» тан жароҳати билан мурожаат қилган, бироқ жарроҳлик амалиёти ўтказилишига қарамай, Б.О. 19 август куни шифохонада вафот этган.

    Тиббиёт муассасасидан олинган маълумотга кўра, Б.О.да қорин бўшлиғи аъзолари ёпиқ жароҳати, ўн икки бармоқ ичак, қорин парда орти травматик йиртилиши ва қорин парда орти соҳаси гематомаси каби жароҳатлар аниқланган.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Туман тиббиёт бирлашмасининг хабарига асосан, Ургут тумани ИИО ФМБ ҲПБ ТП профилактика инспектори ушбу ҳолат бўйича Б.О.нинг турмуш ўртоғи С.И., укаси Р.Ш. ҳамда отаси Ў.О.дан тушунтириш хати олганда, улар Б.О.ни 18 август кечаси маст ҳолда уйга келиб, зинапояга йиқилиб тан жароҳати олганлигини, Б.О.га нисбатан ҳеч ким тан жароҳати етказмаганлигини, ҳеч кимга даъволари йўқлигини билдирган. (Мазкур ҳолат далолатнома тарзида расмийлаштирилиб, Б.О.нинг турмуш ўртоғи ва ота-онаси ҳамда укаларидан тилхат ҳамда тушунтириш хатлари олинган).

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Терговга қадар текширув жараёнида тўпланган ҳужжатларга кўра, ҳодиса куни марҳум Б.О. уйга спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда келганлиги сабабли укалари ва отаси билан ўзаро жанжаллашиб уришганлигини, сўнг уни арқон билан боғлаб қўйишганлиги, аммо Б.О.нинг соғлиғи ёмонлашиб, ички аъзоларидаги оғриқдан шикоят қилган бўлса-да, тонгда ТТЁ чақириб шифохонага олиб боришганлиги аниқланган.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Ҳозирда ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган.

    Шунингдек, юқоридаги фуқаролардан тушунтириш олиш жараёни тўлиқ видеога олинган бўлиб, видеотасвирда тергов органи ходими томонидан руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилганлиги аниқланмаган бўлса-да, Зиёдулла Раззоқовнинг видеомурожаатдаги важларини тўлақонлик текшириш мақсадида ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланган. Тергов якунига кўра қўшимча маълумот берилади.

    Аввалроқ ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда ходимлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш, уларга тазйиқ ўтказишнинг олдини олишга қаратилган чоралар ҳақида гапириб берганди.

    Мавзуга доир: «Андижондаги воқеа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини кўрсатди». «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳодисага муносабат билдирди

    30.08.2020, 02:32   Изоҳ (0)   68647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги «Чорсу» савдо маркази нархи 30 миллиард сўмга арзонлаштирилиб, қайта сотувга қўйилди

    30.08.2020, 00:30

    Ўзбекистонда 29 август куни 337 кишида коронавирус аниқланди. Даволанаётган беморлар сони 2500 дан камайди

    29.08.2020, 23:57

    АҚШда биринчи марта COVID-19’га қайта чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу дунё бўйича тўртинчи шундай ҳолат

    29.08.2020, 23:43

    Ўзбекистонда пандемия даврида мактаблар фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария талаблари тасдиқланди

    29.08.2020, 23:17

    Тошкентда пиёдани уриб юбориб қочиб кетган Nexia ҳайдовчиси ўз айбига иқрор бўлиб ИИБга борди

    29.08.2020, 22:42

    Шавкат Мирзиёев Яшнободда ҳар 19 секундда битта музлатгич ишлаб чиқарадиган корхонани очиб берди

    29.08.2020, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин самолётини АҚШнинг қирувчи самолётлари ҳимоя қилади

    Дунё | 15 август, 21:56

    Деҳлидаги Ҳумоюн мақбараси яқинидаги бинонинг томи қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 15 август, 21:27

    Ўзбекистонда айрим шахслар учун чет элга чиқишга қўйиладиган тақиқ кучайтирилади

    Ўзбекистон | 15 август, 21:05

    Қуёшда катта тешик пайдо бўла бошлади 

    Дунё | 15 август, 20:50

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.