«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб билан қарама-қаршиликка киришди.
Mundo Deportivo’нинг ёзишича, аргентиналик футболчи клуб базасига коронавирусга тест топшириш учун келмаган.
Таъкидланишича, футболчилар соат 08:00 дан 12:00 гача бўлган вақт оралиғида келиши керак бўлган. Бироқ Месси белгиланган вақтда ҳам ундан кейин ҳам келмаган.
Эътиборлиси, жамоанинг яна бир ҳужумчиси Луис Суарес (кетиш учун асосий номзод) базага келган ва тестдан муваффақиятли ўтган. Қайд этиш жоиз, аввалроқ жамоанинг янги бош мураббийи Рональд Куман келаси мавсумдаги режаларида Суареснинг йўқлигини маълум қилганди.
Олдинроқ Месси «Барселона»нинг мавсумолди машғулотларида қатнашмаслиги ҳақида хабар берилганди. Лионель клуб билан шартномасини бекор қилинган деб ҳисоблашни бошлаб юборгани айтилмоқда.
- Лионель Мессининг «Реал» дарвозасига «Камп Ноу»да урган 10 та голи
- Лионель Мессининг «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»га урган энг қойилмақом голлари (видео)
Мавзуга доир: Пеп Гвардиола Месси билан учрашиш учун Барселонага борди
Изоҳ (0)