«Шальке-04» ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни «Ювентус»га ижара асосида кўчиб ўтди. Бу ҳақда Турин клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Ювентус» футболчининг ижараси учун 4,5 миллион евро тўлайди. Ярим ҳимоячи жамоада маълум натижаларга эришган тақдирда эса клуб уни 18,5 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўлади. Бундан ташқари, «Ювентус» шартнома муддати давомида футболчининг спорт муваффақиятларига эришишига қараб, «Шальке-04»га 7 миллион еврогача бонус тўлаши мумкин.
Маълумот учун, 2019/2020 йилги мавсумда Маккенни «Шальке-04» сафида 38 учрашув ўтказиб, 4 та гол урди.
Қайд этиш жоиз, футболчига «Ливерпуль», «Эвертон», «Ньюкасл» ва «Вулверҳэмптон» клублари ҳам қизиқиш билдирганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)