• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Шодмонов: Мактабларни эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигида мактабларда 2020/2021-ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

    Фото: ССВ

    Фото: ССВ

    Йиғилишда 2020 йилнинг 28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишланган видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси, мактабларнинг янги ўқув йилига тиббий, санитария-эпидемиологик тайёргарлигини назорат қилиш, мазкур жараёнда тиббиёт ходимларининг иштироки, уларга юклатилган вазифалар ҳамда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этилиши зарур бўлган муҳим масалалар муҳокама қилинди.

    Вазир Алишер Шодмонов ўз сўзида пандемия шароитида маҳаллий ҳокимликлар, тиббиёт ва таълим муассасалари олдида турган долзарб муаммоларни санаб, уларнинг ечимларига ҳам тўхталиб ўтди.

    Мисол учун, мамлакатдаги мавжуд 9 942 та мактабнинг барчаси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Маҳаллий ҳокимликлар томонидан бу муаммо ҳал этилиши муҳимлиги таъкидланди.

    «Таълим муассасаларида тозалик ва озодаликни сақлаш, дезинфекция ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳим бўлган масалалардан бири. Бу учун санитария хизмати марказлари шу йилнинг 5 сентябрига қадар ўз ҳудудларидаги ўқув даргоҳларини тайёргарлик ҳолатини ўрганиб, мактаб жамоасини текширувчи бўлиб эмас, балки уларга ҳар жиҳатдан амалий кўмак бериб, дарс жараёнларида эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш борасида тренинг ва репетициялар ўтказиши зарур.

    480 минг нафардан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатадиган ва 6,2 миллион нафардан ошиқ ўқувчи таҳсил оладиган таълим муассасаларини эпидемик ўчоққа айлантириб қўйишга ҳаққимиз йўқ», — деди Соғлиқни сақлаш вазири.

    Йиғилишда, шунингдек, таълим муассасаларининг 1 057 тасида тиббиёт хоналари мавжуд эмаслиги, тиббиёт хоналари ва изоляторларни ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар ва халқ таълими мутасаддиларига тиббиёт ходимлари ўз тавсиялари ва кўрсатмалари билан яқиндан ёрдам бериши айтилган.

    Бундан ташқари, мактаб ошхоналарининг ҳолати, уларнинг санитария талабларига жавоб бериши зарурлиги, сифатига шубҳа қилинган овқатларни муассаса ҳудудига киритиш ва ноқонуний савдонинг олдини олиш кераклиги, кўп мактабларда ҳожатхоналарнинг ҳам гигиена талабларига жавоб бермаслиги каби қатор муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилган.

    Аввалроқ Ўзбекистонда мактаблар 14 сентябрда очилиши ҳақида хабар қилинган эди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон мактабларида пандемия шароитида ўқув йилини бошлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди
    • Ўзбекистон мактабларида дарслар давомийлиги ўзгаришсиз қоладиган бўлди
    • Ҳабибулло Оқилов ўқиш бошланса, фарзандини мактабга юборишга хавфсираётган ота-оналарга тавсия берди

    30.08.2020, 08:10   Изоҳ (0)   35772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда 28 ёшли аёлнинг уйига бостириб кириб, қўли ва оғзини скотчлаб пул талаб қилган икки йигит қамоққа олинди

    30.08.2020, 07:00

    Андижонда ЙПХ инспектори тўхтатган Nexia’даги йўловчи ўзининг 10 та 100 долларлик купюрасини йиртиб, сочиб юборди. Пуллар қалбаки бўлган

    30.08.2020, 04:34

    Тазйиқ ўтказилгани ҳақида Президентга мурожаат йўллаган ургутлик ака-ука видеоси юзасидан маълумот берилди

    30.08.2020, 02:32

    Тошкентдаги «Чорсу» савдо маркази нархи 30 миллиард сўмга арзонлаштирилиб, қайта сотувга қўйилди

    30.08.2020, 00:30

    Ўзбекистонда 29 август куни 337 кишида коронавирус аниқланди. Даволанаётган беморлар сони 2500 дан камайди

    29.08.2020, 23:57

    АҚШда биринчи марта COVID-19’га қайта чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу дунё бўйича тўртинчи шундай ҳолат

    29.08.2020, 23:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Актёр Бурак Ўзчивит “Ҳукмдор Усмон” сериалини тарк этди

    Кино | 23 июл, 10:35

    Тошкентда самолёт бортида йўловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак жазоланди

    Ўзбекистон | 23 июл, 10:31

    Украинадаги урушнинг 2026‑йилги ҳарбий харажатлари очиқланди

    Дунё | 23 июл, 10:23

    Мираброр Усмонов кубоги-2025. Ўзбекистон Саудия Арабистони дарвозасига 3 та гол урди (видео)

    Спорт | 23 июл, 10:23

    Сенат чиқинди хизматидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги бўйича муаммолар борлигини кўрсатди

    Ўзбекистон | 23 июл, 09:59

    Рэшфорд “Барселона”да асосий таркиб учун қайси футболчи билан рақобатлашиши маълум бўлди

    Спорт | 23 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.