Турк ошхонасида мантарли тавук соте деб аталадиган мазкур таомни тайёрлашга кетган вақтингизга ачинмайсиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- товуқ филеси — 250 гр;
- қўзиқорин — 20 дона;
- яшил булғори қалампири — 1 дона;
- қизил булғори қалампири — 1 дона;
- сариқ булғори қалампири — 1 дона;
- пиёз — 1 дона;
- томат пастаси — 1 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи — 100 мл;
- таъбга кўра туз, мурч.
- Ўсимлик ёғи солинган товада кубик қилиб тўғралган товуқни қовуринг.
- Томат пастаси, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
- Булғори қалампирлари ва пиёзни қўшиб, 15-20 дақиқа димланг.
- Қўзиқорин қўшиб аралаштиринг.
- Мазкур таомни гуруч ёки пюре билан қўшиб дастурхонга тортинг.
Изоҳ (0)