Яна бир мазали таом рецепти билан танишинг. Унинг ёқимли таъми оғзингизда қолиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- Қийма – 400 гр;
- Тухум – 5 дона;
- Пиёз – 1 дона;
- Ун – 1 ош қошиқ;
- Ўсимлик ёғи;
- Туз, мурч
- Майдаланган пиёз билан қийма аралаштирилиб, таъбга кўра мурч, туз қўшилади. Ҳосил бўлган массага битта тухум қўшилади ва аралашма 4 та тенг бўлакка бўлинади.
- Битта тухум чақилиб, бироз кўпиртирилади. Юзаси текис идишга ёйилади.
- Қиймали аралашманинг бир қисми юзаси ун сепилган това ўлчамидаги идишга ёйилади. Қиймали аралашмани қандолат қоғози устига ёйса ҳам бўлади, сабаби уни ажратиб олиш осон бўлади.
- Товага икки ош қошиқ ўсимлик ёғи қуйилди. Қиймали қатламни тухум ёйилган идиш устига қўйилади ва аста товага суриб жойлаштирилади. Тухум пастда, устида эса қийма бўлиши керак. Тухум пишиб қизаргандан сўнг қийма билан тухум айлантирилади.
- Қолган бўлаклар ҳам худди шу тарзда пиширилади.
- Тайёр бўлган бризоль ўртасидан букилади ва устига кўкатлар сепилади. Бризолнинг ичига сабзавот ёки қўзиқоринли «начинка» ҳам солиш мумкин.
Изоҳ (0)