Дунё таомлари мазасидан баҳраманд бўлинг. Дастурхонингизни яна бир ажойиб егулик билан бойитинг.
Керакли маҳсулотлар:
- Сут – 330 мл;
- Тухум – 1 дона;
- Шакар – 1 чой қошиқ;
- Туз – 1 чой қошиқ;
- Сариёғ – 100 гр;
- Ун – 270 гр;
- Ёғ – 50 гр;
- Картошка – 1 кг;
- Пиёз – 1 дона.
- 130 мл сутга туз, шакар ва тухум солиб аралаштирилади;
- 50 гр сариёғ эритилади ва сутли аралашмага қуйилади;
- Элакдан ўтказилган 270 гр ун солиниб, хамир қорилади.
- Хамирни тиндириш учун 20 дақиқага қўйилади.
- Хамир тингунча «начинка» тайёрланади;
- Қайнатиб олинган картошка тозаланади ва пюре қилинади, устидан 200 мл сут ва ёғ қуйилади;
- Пиёз бўлакларга бўлиниб, товада қовурилади ва картошка пюреси солиб димланади;
- Тинган хамир 10–12 бўлакка бўлиниб думалоқ шаклда ёйилади;
- Тайёр бўлган нонлар қуруқ товада пишириб олинади;
- Пиширилган нонлар дарҳол ёғланади ва сочиқ билан ўралади;
- Нонларнинг ҳаммаси пишириб олингандан сўнг ҳар бир ноннинг ярмига картошка пюре солинади ва ноннинг ярми букланади;
- Ёғланган товада нонларнинг усти қизаргунча пишириб олинади. Мазали қарсилдоқ нонлар тайёр!
Изоҳ (0)