Турли давлат ошхоналарига мансуб таом ва егуликлар билан бўлишишда давом этамиз.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- ун — 600 гр;
- сув — 300 мл;
- туз — 1,5 чой қошиқ;
- пишлоқ — 300 гр;
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
- кўкатлар — 100 гр.
- Ун, сув, туз, унни қўшиб, юмшоқ ва эластик хамир тайёрлаб олинг.
- Хамирни 6-8 бўлакка бўлинг.
- Ёғ суртилган столга қўйиб, хамирни юпқа қилиб ёйинг.
- Қирғичдан чиқарилган пишлоққа майдаланган кўкат қўшинг.
- Хамирга «начинка»ни солиб букланг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада 2 дақиқа давомида қизартириб пишириб олинг.
- «Начинка»га пишлоқ ўрнига творог, қийма ёки товуқ гўшти солса ҳам бўлади.
Изоҳ (0)