• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ҳаммаси ўтади, тажриба эса қолади. Дунё кўзига тор кўринаётган инсон нима ҳақида ўйлаши керак?

    Ҳаёт маъносини йўқотган, атрофдагилар сизни тушунмайдиган, иқтисодий ва руҳиятдаги муаммолар тугамайдигандек, гўё. Ҳаммасига қўл силтагинг, одамлардан ўпкалаб, шунчаки ўз қобиғингга ўралиб олгинг келади баъзида. Лекин бу дард ва ташвишларга ечим бўлмайди, қочиш ва чалғиш холос. Руҳий тушкунлик қанча узоқ давом этса, унга барҳам берилмаса, муаммолар кўпайиб, тахланиб бораверади. Қўрқувингиз, омадсизлик, ташвишлар билан юзма-юз келиб, уларга нуқта қўйиш учун чора кўрмас экансиз, сизга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Қуйида ҳар қандай вазиятда инсон ўзини қўлга олиши, олға кета олиши ва хулоса чиқариши учун эсда тутиши ва амал қилиши керак бўлган тавсиялар келтирилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳамма нарса ўткинчи

    Ривоят қилинишича, қирол Соломоннинг ташқи тарафига ҳаммаси ўтиб кетади деган ёзув битилган узуги бўлган. Аммо кунлардан бир куни узукка қараб тинчланмаган, аксинча қуйишқондан чиққан ва узукни юлиб олган, шундагина унинг ичидаги ёзувга кўзи тушган. Унда «бу ҳам ўтиб кетади» деб ёзилганди. Ушбу ривоятнинг мағзи чақилса, ҳаётдаги ҳамма нарса: ташвиш ва ғамлар ўткинчи эканини хулоса қилиш мумкин. Ростан ҳам ҳамма нарса ўтади, ҳеч нима абадий эмас.

    Инсон оғриқни ҳис қилдими — демак у тирик, яшаяпти

    Жисмоний оғриқ — тананинг маълум қисмида муаммо ёки нотинчлик борлигини билдирадиган сигнал ва шунга қараб инсон уни бартараф қилиш учун чора-тадбирлар кўра бошлайди. Соғлом ва ҳаммаси яхши эканида эса оғриқ хаёлга ҳам келмайди. Аслида эса айнан оғриқ сабаб инсон иссиқ финжондан қўлини тортади, ноқулай ўтирганда белида оғриқ ҳис қилгани учун ўтириш вазиятини ўзгартиради. Қалб оғриғи ҳам шунга ўхшайди. Сиз билан боғлиқ қандайдир салбий ҳодиса юз берса ёки сиз учун руҳий жароҳат бўлса, уни енгиш, халос бўлиш ва оғриқдан қутилишга ҳаракат қилиш керак. Сиқилишингиз ёки асабийлашишингизга сабаб йўқ бўлса ҳам ўзингизни ёмон ҳис қилиш ҳам руҳиятда қандайдир муаммо борлигини билдиради. Ноқулай ўтирганда белингиз оғриб, ўтириш вазиятини ўзгартирганингиздек, руҳий ҳолатдаги нотинчликда ҳам позицияни ўзгартиришингиз ва қалб оғриғига нисбатан чора кўришингиз керак.

    Сиз ёлғиз эмассиз

    Ота-онангиз, қариндошларингиз, дўст ва яқинларингиз энг асосийси эса ўзингизда ўзингиз борсиз. Сиз коинотнинг бир бўлаги ва мукаммал мавжудотсиз. Сизни ҳеч ким тушунмаган тақдирда ҳам Ер юзида 7 миллиард инсон бор экани ва уларнинг орасида сизни тушуна олишга қодир, қўллаб-қувватлайдиган ёки ҳеч бўлмаганда истайдиган бир инсон топилишини унутманг. Асосийси эса бошқалар сизни тушунишини кутишдан аввал сиз ўзингизни англанг, ўрганинг ва ҳаётдан нима исташингиз ва хоҳишларингиз нимадан иборатлигини тушуниб етинг.

    Ҳаммаси ўтади, тажриба эса қолади

    Бундан ёмони бўлмайди, чунки бўлиб бўлган. Ишонинг, ҳеч нарса сиз балоғат ёшида ҳис қилган ва бошдан кечирган кечинмаларчалик оғриқли бўлмайди, чунки болалик оламидан катталарникига энди қадам қўйилганда ташвиш ва қийинчиликларни енгиб бўлмасдек туйилган ҳар биримизга. Аммо ортга қаранг, сиз қачонлардир тугамайдиган деб ўйлаган ташвиш ва омадсизликлар битган ва ортда қолган. Айнан улар сабаб эса сиз энди ўшандай вазиятда нима қилиш мумкинлиги ҳақида биласиз чунки сизда тажриба бор. Балоғат ёшидаги руҳий инқироздан бошқаларини енгиб ўтиш сизнинг ғўр вақтингиздаги муаммолардан анча осон. Чунки бу биринчиси эмас ва сиз нима қилиш кераклигини биласиз. Қоқилган, нима қилишни билмаган тақдирда ҳам ўзингизга дарс оласиз ва бу энг унутилмас, сизга билим даргоҳларида ҳам ўқитилмаган ҳаёт дарси бўлади.

    Муаммоларнинг ярми — иллюзия

    Муаммо ва ташвишли вазиятларда совуққон бўлиш қийин, чунки истаса-истамаса инсон эмоцияга берилади. Лекин бир нарсани унутманг, қанча кўп ҳаммаси ёмон эканлиги ҳақида ўйлайверсангиз, шунчалик негатив ҳаёт домига кириб кетасиз. Бундай оғир дард билан қандай яшаш ҳақида ўйлаб сиқилгандан кўра, буёғига ҳаммаси яхши бўлиши учун нима қила олишингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг, яхшиси. Негатив фикрлаш киши энергиясини сўриб олади ва ҳаёт тарзига ҳам таъсир қилади. Муаммоларнинг маълум қисми сизнинг тасаввурингиз маҳсули ва сиз реалликдан қочиб, иллюзияга берилган бўлишингиз мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўлимдан бошқа ҳар нарсанинг ечими бор

    Вақт ҳамма нарсага даво, лекин ўша вақт жуда секин ўтаётгандек. Сиз ҳеч қачон бу муаммодан қутила олмаётган, туннель сўнгида шуъла кўринмаётгандек туюлади, тўғрими? Биласизми, нега шундай, чунки сиз ҳамма масъулиятни вақт зиммасига юклаб қўйгансиз. Туннелдан шуъла кўринишини кутиб ўтирибсиз, уни кўриш учун ўрнингиздан шартта туриб, у томон юрмаяпсиз. Эксперимент ўтказиб кўринг: хона ўртасида туринг ва ҳеч нима қилманг, ойнага ҳам қараманг, севимли қўшиғингизни хаёлан хиргойи ҳам қилманг, хуллас, умуман ҳеч нима ҳақида ўйламай шунчаки жим туринг. Сониялар ўтмаётган, вақт тўхтаб қолгандек туйилади, ўзингизни ёмон ҳис қила бошлайсиз. Сиз ёмонликлар тугаб, яхшилик бошланишини кутишингиз ҳам шунга ўхшайди ва вақт қотиб қолгандек туйилади. Сизга ҳеч ким ўзингизчалик ёрдам бера олмайди, оғриқларингизга нуқта қўйиш, муаммоларингизга ечим топиш учун биринчи қадам ташланг. Қанча кўп руҳиятингиз устида ишласангиз ва амалда ҳаракат қилсангиз, сизга вақт ўтишни кутишнинг ҳожати ҳам қолмайди, қоронғи туннелни кесиб ўтиб, шуъла эмас, ёруғ ва ранг-баранг оламни кўрасиз.

    Мавзуга доир:

    • Ҳақиқий дўстликни қандай билиш мумкин?
    • Муросали, тўғри ва мустақил. Эркаклар аёллардаги қандай жиҳатларни қадрлайди?
    • Бахтли инсонларга хос 5 та фазилат
    • Ечимни ортга суриш, ҳамдардлик ва ёлғизликдан чўчимаслик. Ақлли инсонларга хос бўлган одатлар
    • Қалбан гўзал, ўз устида ишлайдиган ва эътиборли. Латофатли аёлларга хос 5 хислат
    • «Бахт ниқоби», тушкунлик ва ўзини кўрсатиш. Instagram’даги фотолар сиз ҳақингизда нима дейди?
    • Бахт мактуби: Тушкун кайфиятдан халос бўлиш учун кундалик тутишга одатланинг
    • Бизга умуман мос келмайдиган инсонга кўнгил қўйишимизнинг 6 та сабаби

    27.08.2020, 21:45   Изоҳ (0)   30908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Микроб сиз ўйлагандан ҳам кўп бўлган 8 буюм ва уларни зарарсизлантириш усуллари

    27.08.2020, 16:44

    Қизингизга айтиш тавсия қилинмайдиган жумлалар

    25.08.2020, 10:41

    Уйдаги нохуш ҳидларни қандай бартараф этиш мумкин?

    24.08.2020, 18:18

    Пирог, пицца, омлет. Қотган нондан қандай таомлар тайёрлаш мумкин?

    23.08.2020, 13:28

    Кутилмаган топилма: оддий соч қуритгичдан яна қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин? (видео)

    21.08.2020, 14:56

    Эркаклар ва аёллар бирдек фойдаланиши учун мўлжалланган универсал атирлар (фото)

    19.08.2020, 18:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.