Буюк Британия ҳукумати раҳбари Борис Жонсон коронавирусни бошидан ўтказганидан сўнг соғлиғи ёмонлашгани боис яқин олти ой ичида истеъфога чиқиши борасидаги хабарларни миш-миш деб атади, деб ёзади DevonLive.
«Бу мутлақо сафсата! Ортиқча вазндан халос бўлганим сабаб ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Камроғу, лекин 9 килограммга оздим», — дейди Жонсон.
Аввалроқ The Times газетаси ва Business Insider нашри Жонсон коронавирусдан сўнг соғлиғи ёмонлашгани боис олти ойдан сўнг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида ёзганди.
Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон коронавирус билан касаллангани ҳақида 27 март куни маълум бўлганди. 5 апрель куни у эҳтиёт чораси сифатида авлиё Фома шифохонасига ётқизилганди. Бироқ кейинроқ сиёсатчининг соғлиғи кескин ёмонлашиб, жонлантириш бўлимига олинганди. 9 апрель куни эса бош вазир интенсив терапиядан оддий палатага ўтказилган. 12 апрель куни эса касалхонадан чиқиб, уйда даволанишни давом эттирганди. 27 апрелдан эса яна ишига қайтган.
Изоҳ (0)