• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда полициячилар қора танли эркакка унинг болалари олдида 7 марта ўқ узди. Бунга жавобан АҚШда ирқчилик ва зўравонликка қарши янги намойишлар бошланди

    АҚШнинг Висконсин штатидаги Кеноша шаҳрида 23 август, якшанба куни икки нафар полициячи 29 ёшли қора танли эркакни жиддий жароҳатлади, деб хабар бермоқда Meduza.

    Кеношдаги норозилик намойишлари, 24 август.

    Кеношдаги норозилик намойишлари, 24 август.
    Фото: Getty Images

    Гувоҳлардан бири воқеани тасвирга олган. Видеода қора танли эркак машинанинг ҳайдовчи ўриндиғи томонга кетаётгани кўринган. Эркакнинг ортидан икки нафар полициячи унга тўппонча қаратган ҳолда борган. Улар эркакдан ниманидир талаб қилган. Эркак машина эшигини очганда, полициячилардан бири унинг майкасидан ушлаб, унинг орқасига қарата етти марта ўқ узган. Машина олдида турган аёллар қичқирган.

    https://twitter.com/AttorneyCrump/status/1297721479711334401

    Воқеа жойига дарҳол қўшнилар тўплана бошлаган. Уларга бошқа туманлар аҳолиси ва афроамерикаликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракатлари фаоллари қўшилган. Тахминан 100 нафар намойишчи шаҳар полицияси идораси томонга ҳаракатланган ва тўсиққа дуч келган. Шаҳар расмийлари соат 22:00 дан бошлаб комендантлик соати жорий қилган, бироқ норозиликлар ярим тунгача давом этган. Норозилик иштирокчилари чиқинди ташийдиган учта машинани ёқиб юборган, бир нечта офиснинг деразаларини синдирган, суд биносига граффитилар чизган. 24 август куни норозиликлар қайта бошланган, бир нечта бино ёқиб юборилган. Кеношага АҚШ Миллий гвардияси қўшинлари киритилган. Бошқа бир нечта шаҳарда ҳам намойишчилар кўчаларга чиққан.

    Жароҳатланиши норозилик намойишларига сабаб бўлган Жейкоб Блейк оғир аҳволда Милуоки шаҳар касалхонасига олиб борилган. У операция қилинган, аҳволи барқарор ва жонлантириш бўлимида ётибди. Висконсин штати адлия департаменти тергов бошлаган. Воқеа жойида бўлган икки нафар (бошқа маълумотларга кўра, уч нафар) полициячи хизматдан четлатилган. Расмийлар уларнинг исмларини маълум қилмаган, шунингдек, отишмадан олдин нима бўлгани ҳақида ҳам хабар берилмаган. Маълум бўлгани шуки, полиция оилавий жанжал сабабли чақирув бўйича келган.

    Блейкнинг оиласи адвокат сифатида полиция зўравонлиги ишлари билан танилган Бенжамин Крампни ёллаган. Крампнинг маълум қилишича, Блейк оилавий жанжални тинчлантиришга ёрдам берган, бироқ полициячилар унга қурол ўқталган ва электрошокер билан урган. Ўқ Блейк ўз машинасида бўлган уч нафар ўғлидан (Блейкнинг олти нафар фарзанди бор) хабар олиш учун борганда узилган. Эркакнинг уч, беш ва саккиз ёшли ўғиллари отасига ўқ узилганини кўрган. «Бу улар учун бир умрлик жароҳат бўлиб қолади», — дея маълум қилган адвокат.

    Крампнинг сўзларини гувоҳлар ҳам тасдиқлаган. Уларнинг маълум қилишича, Блейк икки аёл ўртасидаги жанжални тўхтатишга уринган, полициячилар эса электрошокер қўллаган ва ўқ узган. Воқеани видеога олган Рейзин Уайтнинг маълум қилишича, Блейк машинада етиб келган ва майса устида ўтирган ўғлининг олдига борган. У ўғлига машинага минишни айтган ва ўзи уйга кириб кетган. Шу пайтда Уайт деразадан узоқлашган, қайтиб келганида эса полициячилар Блейкнинг бўйнидан ушлаб турганини, уни ураётгани ва электрошокер ишлатаётганини кўрган. Блейк полициячилар қўлидан қутулиб чиққан ва машина томонга юрган. Шу пайтда Уайт тасвирга олишни бошлаган.

    Блейкни даволаш ва юридик ёрдам учун бир суткада 650 минг доллар тўпланган. Қўшиқчи Карди Би, рэпер 50 Cент, баскетболчи Леброн Жеймс ва бошқа машҳурлар полиция зўравонлигини тўхтатишни талаб қилган. Бир нечта демократ сиёсатчилар, шу жумладан, АҚШ президентлигига номзод Жо Байден Кеноша полицияси ҳаракатларини қоралаган. Висконсин губернатори Тони Иверс полиция томонидан куч ишлатилишини тартибга солувчи қонунлар тўпламини қабул қилиш учун штат қонунчилик мажлисининг шошилинч сессиясини чақирган.

    АҚШда доимий равишда ирқчилик ва полиция зўравонлигига қарши намойишлар бўлиб туради. Сўнгги йиллардаги энг йирик намойишлар 2020 йил май ойининг охирида Жорж Флойднинг ўлимидан кейин юз берган кўча намойишлари бўлди. Намойишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида Black Lives Matter ҳаракати доирасида бўлиб ўтди. Асосан тинч намойишлар бўлиб ўтди, бироқ баъзи намойишларда дўконларга ҳужумлар ва колония даври ёдгорликларига зарар етказиш кузатилди. Намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувлари ҳам бўлиб ўтди. Кейинроқ Black Lives Matter ҳаракати ва ирқчиликка қарши норозликлар дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам тарқалди.

    25.08.2020, 21:08   Изоҳ (0)   48921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москва троллейбуслардан бутунлай воз кечди. Шаҳарда фақат битта троллейбус маршрути қолади

    25.08.2020, 20:35

    Россия бош инфекционисти коронавирусга қайта чалиниш сабабини маълум қилди

    25.08.2020, 18:05

    Марк Цукерберг TikTok’нинг АҚШ ҳудудида тақиқланишига оид қарорга таъсир кўрсатган бўлиши мумкин

    25.08.2020, 12:46

    Япония молия вазири блокчейнни коронавирусга қарши кураш воситаси деб атади

    25.08.2020, 11:34

    Трамп коронавирусни вакцинасиз ҳам енгиш мумкинлигини маълум қилди

    25.08.2020, 09:57

    The Financial Times: АҚШ ҳукумати Буюк Британия вакцинасини жорий этишни тезлаштирмоқчи

    25.08.2020, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10

    Трамп Ҳиндистонга 25 фоиз, Бразилияга эса 50 фоиз бож жорий қилди

    Дунё | 6 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.