АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат коронавирусни вакцина бўлиш ёки бўлмаслигидан қатъи назар уни енгишига ишонч билдирди. Бу ҳақда у Шимолий Каролинадаги тарафдорлари қаршисида қилган чиқиши вақтида маълум қилган.
«Бу одамлар ўйлаганидан кўра тезроқ содир бўлади, вакцина бўлса ва ҳатто бўлмаса ҳам. Бу содир бўлмоқда», — дейди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, учта потенциал вакцина клиник синовларнинг сўнгги босқичидан ўтмоқда. «Вакцина йил охирига қадар тайёр бўлишини кутяпмиз, балки эртароқ тайёр бўлар», — дейди Америка етакчиси.
Август ойининг бошларида Оқ уй АҚШда коронавирусга қарши вакцина президентлик сайловлари бошлангунига қадар — октябрда тайёр бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Кейинроқ The Financial Times Трамп администрацияси Британия томонидан яратилган вакцинадан фойдаланишни кўриб чиқаётганини ёзган. Нашр маълумотларига кўра, синовлар муваффақиятли ўтса, унинг Қўшма Штатларда фойдаланишига октябрь ойида рухсат берилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Россияда 11 август куни коронавирусга қарши вакцина рўйхатга олинганини Владимир Путин эълон қилди. Россия томонидан ишлаб чиқарилаётган вакцина камида 10 АҚШ долларидан сотилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилинган.Бундан ташқари, Интеллектуал мулк ишлари бўйича Хитой давлат бошқармаси COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцинага биринчи патентни берди. Хитой томонидан яратилган вакцина 2020 йил декабрь ойи охирларида 144 доллардан сотувга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)