Бу таом нафақат оддий, балки байрам дастурхони учун ҳам айни муддао. Хамир устига солинган қийма ва соусга қўшилган пишлоқнинг таъми ва ифори кайфиятингизни кўтариши аниқ.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Спагетти хамири — 400 гр
- Қийма — 250 гр
- Помидор — 100 гр
- Пишлоқ — 50 гр
- Пиёз — 50 гр
- Ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ
- Кетчуп — 2 ош қошиқ
- Майонез — 2 ош қошиқ
- Петрушка —таъбга кўра
- Сув — 70 мл
- Туз, мурч — таъбга кўра
- Соус учун майонезга кетчуп қўшиб аралаштиринг.
- Қиймага майда тўғралган пиёз қўшинг.
- Мурч ва туз сепинг.
- Қайнаб чиққан икки литр сувга, икки ош қошиқ туз қўшинг ва спагеттини пишириб олинг.
- Печга қўйиш учун мўлжалланган идишга ёғ суртинг.
- Спагеттини қуш ини шаклида айлана қилиб териб чиқинг.
- Устидан тайёрланган соус қуйинг.
- Соус устига қиймали аралашмани солинг.
- Думалоқ қилиб тўғралган помидорни ҳам териб чиқинг.
- Устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг
- 180 даража қизиган печга 20-15 дақиқага қўйинг.
Мавзуга доир:
- Жазирамада кечки овқат учун «окрошка» тайёрланг
- Нонуштага шоколадли сирник тайёрланг
- Тез тайёр бўладиган пицса пиширамиз
- Фойдали ва мазали грекча салат тайёрлаймиз
- Уй шароитида мохито ичимлигини тайёрлаймиз
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)