Танишиб чиқинг! Тайёрлаб кўринг! Татиб кўринг!
Керакли маҳсулотлар:
- картошка — 1,5 кг;
- қийма — 500 гр;
- пиёз — 250 гр;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- сариёғ — 50 гр;
- тухум — 1 дона;
- ўсимлик ёғи — 30 мл;
- қаттиқ пишлоқ — 70 гр;
- таъбга кўра, мускат ёнғоғи;
- таъбга кўра, туз, зиравор ва кўкатлар.
- Картошкалар тозаланиб, бир хил бўлакларга бўлинади. Бўлаклар қанча кичик бўлса, шунча тез муддатда пишади. Улар сувга солиниб, пишгунга қадар қайнатилади.
- Пишган картошкалар сувдан олиниб, бир оз сариёғ қўшилади ва пюре тайёрланади. Агар махсус пюре тайёрловчи ускунаси бўлса, у ҳолда пюре тайёр бўлганидан сўнг сариёғ қўшилади. Пюрега туз ва мускат ёнғоғи аралаштирилиб, бир оз совутилади.
- Ўсимлик ёғи товада қиздирилади ва пиёз олтин рангга киргунга қадар қовурилади. Пиёзга майдалаган саримсоқ солиб, 30 сония давомида аралаштирилади. Сўнгра қийма солиниб, пишгунича қовурилади. Охирида туз, зираворлар ва кўкатлар билан яхшилаб аралаштирилади.
- Совутилган пюрега тухум солинади. Пюренинг ярми қолипга жойлаштирилади ва устидан қиймали масса солинади. Пюренинг қолган қисми эса қийманинг устидан ёпилади.
- Запеканканинг устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади. Қиздирилган печга 200 даражада, пишлоқ тилла рангга киргунча 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)