Ушбу пирогнинг ичига гўшт, қўзиқорин, бошқа пиширилган сабзавотлар ҳам қўшиш мумкин.
Хамир учун керакли масаллиқлар:
- Ун – 220 г;
- Сариёғ – 150 г;
- Тухум сариғи – 1 дона;
- Туз
- Тухум – 2 дона;
- Тухум сариғи – 1 дона;
- Қаймоқ – 50 г;
- Пишлоқ – 200 г;
- Кўк пиёз
- Идишга ун ва туз солиниб, сариёғ қирғичдан ўтказилади. Майдаланган сариёғ ун билан яхшилаб уваланади. Тухум сариғи ва сув солиниб, ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамирни тиндириш учун 30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
- Печ 180 даражада қиздирилади. Хамир икки бўлакка бўлинади: бири каттароқ, бири кичикроқ. Хамирнинг каттаси ёйилиб қолипга жойлаштирилади ва устидан озгина ун сепилади.
- Кўк пиёзнинг оқ ва яшил қисми майда тўғралади. Сариёғ товада эритилиб, 10 дақиқа давомида кўк пиёз қовуриб олинади. Кичикроқ идишда тухум, тухумнинг сариғи ва қаймоқ яхшилаб аралаштирилади. Ҳосил бўлган массага пишлоқ майдалаб солинади.
- Қовурилган кўк пиёз ҳамда пишлоқли масса қолипга жойлаштирилган хамир устига қуйилади. Хамирнинг иккинчи бўлаги ёйилиб, биринчи бўлакнинг устидан ёпилади. Хамирнинг четидан масса чиқиб кетмаслиги учун яхшилаб бир бирига ёпиштириб чиқилади. Пирогнинг устига тухум сариғи суртилади ва пирогнинг ўрта қисми буғ чиқиши учун кесиб қўйилади.
- Пирог 35–40 дақиқа давомида қизаргунча пиширилади. Сўнгра хона ҳароратида совитилади.
Изоҳ (0)