Витаминларга бой, қувватлантирувчи қўй гўштидан тайёрланадиган бешбармоқ рецепти оиланинг барча аъзоси учун фойдали.
Зарур бўладиган масаллиқлар:
- суякли қўй гўшти — 700 г;
- пиёз — 3 дона;
- ун — 2 стакан;
- тухум — 2 дона;
- таъбга кўра туз, лавр япроғи, қалампир.
- Гўшт ювиб, идишга солинади. Устидан совуқ сув қоплагунча қуйилиб, қайнатишга қўйилади. Қайнаб чиққандан сўнг кўпиклардан тозаланади. Лавр япроғи, мурч, бир бўлак пиёз ва бошқа зираворлар қўшилади. Бир соат давомида қайнатилади;
- Гўшт қайнаб пишгунча хамир тайёрланади. Элакланган унга тухум қўшилади ва 50 мл сув, туз солиниб, хамир қорилади. Хамир бир оз юмшоқ бўлиши керак, шунда яхши ёйилади;
- Хамир юпқа қилиб ёйилгандан кейин 5 ва 7 см квадрат ўлчамида кесиб чиқилади. Ёпишиб қолмаслиги учун устига ун сепилади;
- Пишган гўштни олиб суякдан ажратилади. Гўшт майдалаб тўғралади;
- Бульонга эса қолган 2 та пиёзни майдалаб, туз ва мурч билан биргаликда солинади ва яна қайнатилади;
- Қайнаб чиққан бульонда эса хамирлар пишириб олинади.
- Таомни сузишдан аввал пиширилган хамирлар, устидан гўшт, пиёзлар ва бульон қуйилади. Бешбармоқ таомини истаганча кўкатлар билан безаш мумкин. Шунингдек, бульонни алоҳида идишларда ҳам сузиш тавсия этилади.
Изоҳ (0)