Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Манчестер Сити» собиқ ярим ҳимоячиси Давид Сильва фаолиятини «Реал Сосьедад»да давом эттиради. Бу ҳақда сан-себастянликлар матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Томонлар икки йиллик шартнома имзолаган. Футболчи «Реал Сосьедад»га эркин агент мақомида келиб қўшилган. Сильва яқин орада янги клуби тасарруфига етиб боради.

Аввалроқ Сильва «Лацио» билан келишувга эришгани, шунингдек, футболчига Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасидан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.

34 ёшли футболчи 2010 йилдан буён «Манчестер Сити» сафида тўп тепиб келаётганди. Сильва бу давр ичида 436 та ўйинда иштирок этиб, 77 гол ва 140 та голли узатма муаллифига айланди. Давид «Сити» билан тўрт бор Премьер Лигада ғолиб чиқди. Шунингдек, беш марта Англия Лига Кубоги ва икки марта Англия Кубогига эга чиқди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?