«Барселона» ярим ҳимоячиси, 30 августдан «Ювентус» футболчисига айланадиган Артур ЙТҲга учради.
Diari de Girona нашрининг хабар қилишича, футболчи шахсий автомобилида кўча чироғига бориб урилган. Полициячилар ҳаракат вақтида уни тўхтатган ва ўйинчининг ғалати кўриниши сабаб алкогол тестидан ўтишга таклиф қилган.
Маълум бўлишича, Артур Ferrari’ни бошқариб кетаётган вақтда маст ҳолатда бўлган. Воқеа тонгги соат 4:00 да Жирона (Каталония) атрофида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» июль ойида Артурни 72 миллион евро эвазига «Барселона»дан сотиб олганди. Келишувга кўра, футболчи 30 августдан туринликлар ўйинчисига айланади.
Аввалроқ Артур Чемпионлар Лигаси рестарти олдидан «Барселона» тасарруфига етиб келмаган ва ўйинларда иштирок этишдан бош тортганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)