Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалидан ўрин олган учрашувларга ҳакамлар тайинланди.
«Лейпциг» ва ПСЖ ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувни Бьорн Куйперс бошчилигидаги нидерландиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Сандер ван Рукел ва Эрвин Зейнстра ёрдам беради. VAR тизимида Пол ван Букел ишлайди. Тўртинчи ҳакам — Артур Диаш (Португалия).
Учрашув 18 августдан 19 августга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
«Лион» — «Бавария» учрашуви испаниялик Антонио Мигел Матеу Лаосга ишониб топширилган. Унга Пау Себриан Дэвис ва Роберто Диас Перес дел Паломар ассистентлик қилади. Тўртинчи ҳакам — Карлос дел Серро Гранде. Алехандро Эрнандес Эрнандес эса видеотакрорларга жавоб беради.
Ушбу жамоалар иштирокидаги ўйин 19 августдан 20 августга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)