«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен ўз лавозимини тарк этди.
Каталон клуби Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Бавария»га қарши кечган ўйиндаги йирик мағлубиятдан (2:8) кейин мураббийни истеъфога чиқарганини эълон қилди.
«Барселона» янги мураббий номи тез орада эълон қилинишини маълум қилди. Жамоани Роналд Куман бошқариши тахмин қилинмоқда.
61 ёшли мутахассис «Барселона»да январь ойида Эрнесто Вальверденинг ўринини эгаллаганди. Сетьен қўл остида жамоа 25 та ўйин ўтказди (19 та Ла Лига, учта Чемпионлар Лигаси ва учта Испания Кубогида). Уларда «Барселона» 16 ғалаба, 4 дуранг ва бешта мағлубият қайд этди.
«Барселона» Примерада чемпионликни «Реал»га бой бериб қўйди. Бундан ташқари клуб Испания Кубоги чорак финалида «Атлетик» (0:1) тўсиғидан ўта олмади.
Мавзуга доир: «Барселона» директорлар кенгаши Хосеп Бартомеуни президентликдан четлатиш масаласини кўриб чиқади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)