Футбол бўйича Европа Лигаси ярим финалида «Интер» ва «Шахтёр» жамоалари 17 август, душанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув кутилганидек миланликларнинг устунлигида ўтди ва бу ҳисобда ҳам акс этди. 19-дақиқада Лаутаро Мартинес рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Танаффусдан кейин миланликлар яна тўрт бор «кончилар» дарвозасини ишғол қилди.
64-дақиқада Данило Д`Амброзио бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирган бўлса, ўн дақиқа ўтиб Лаутаро яна бир бор ҳимоядаги хатони гол билан жазолади.
Ўйин якунланиши арафасида Ромелу Лукаку икки бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 5:0.
Шу тариқа Антонио Конте жамоаси мусобақа финалига чиқди ва бош соврин учун «Севилья»га қарши баҳс олиб боради.
Европа Лигаси
½ финал баҳси
17 август, душанба
«Интер» Италия — «Шахтёр» Украина 5:0
Голлар: 1:0 – 19 Мартинес, 2:0 – 64 Д`Амброзио, 3:0 – 74 Мартинес, 4:0 – 78 Лукаку, 5:0 – 83 Лукаку.«Интер»: Ҳанданович, Янг (Бираги, 66), Бастони, Годин, Д`Амброзио (Мозес, 81), Барелла, Гальярдини, Брозович (Сенси, 85), де Врей, Лукаку (Эспозито, 85), Мартинес (Эриксен, 81).
«Шахтёр»: Пятов, Матвиенко, Хочолава, Кривсов, Додо, Марлос (Коноплянка, 75), Маркос Антонио, Тайсон, Степаненко, Алан Патрик (Соломон, 59), Мораес.
Огоҳлантириш: Тайсон (58).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)