«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер «Барселона»ни бошқаришни истамади.
Le10sport нашрининг хабар қилишича, франциялик мутахассисга «Барселона»дан таклиф келиб тушган. Каталонлар унга Кике Сетьенинг ўрнини эгаллашни таклиф қилган. Бироқ Венгер «кўк-анорранглилар» таклифини рад этган ва ФИФАдаги фаолиятига эътибор қаратишни маъқул кўрган.
Таъкидланишича, Венгер яна бир нечта топ-клублардан таклифлар олган, аммо уларнинг ҳаммасига рад жавобини берган.
Эслатиб ўтамиз, Венгер 2019 йилнинг ноябрида ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлимида иш бошлаганди. Ундан аввал мутахассис 1996—2018 йиллар мобайнида «Арсенал»ни бошқарган ва лондонликлар билан 17 та совринга эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)