ПСЖ ҳужумчиси Неймар Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган «Аталанта»га қарши ўйиндан (2:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мусобақадан чиқиб кетиш хаёлимга ҳам келмади. Финал ҳақидаги фикрларимга ҳеч нарса халақит беролмайди. Ўйин давомида яхшигина қийналдик. Ҳозир яхши даврни ўтказмоқдамиз, биз ажойиб жамоа ва бир оиламиз. Чемпионлар Лигасини тарк этиш ҳақида ўйлашга ҳам имкон бўлмади», — дейди Неймар.
Шу тариқа Париж клуби Чемпионлар Лигасининг ярим финал босқичига йўл олди. Мазкур босқичда жамоа «Лейпциг» — «Атлетико» учрашуви ғолиби билан тўқнаш келади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)