Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Рой Жонс Майк Тайсонга қарши жангининг қолдирилганига изоҳ берди.
«28 ноябрь — шукроналик ва дам олиш куни бўлади. Телетрансляцияни сотиш учун бу энг яхши вақт, чунки ҳамма уйда бўлади. Жанг ташкилотчилари трансляциядан имкон қадар кўпроқ даромад олишга ҳаракат қилмоқда. Жангнинг кўчирилгани менга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт беради. Бу жангдан фақат бир нечта мамлакат эмас, балки бутун дунёнинг завқ олишини хоҳлайман.
Эндиликда мен тайёргарлик жараёнларини бироз секинлаштиришим керак, чунки агар ҳозирги темпда давом этсам, сентябрда тайёр бўламан. Аммо сентябрь ойида ташкилотчилар менга бошқа биров билан жанг қилишимга рухсат бермайди. Шунинг учун тайёргарлик жараёнини ўзгартириш керак», — дейди Рой Жонс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангнинг 12 сентябрдан 28 ноябрга қолдирилгани тўғрисида хабар берилганди.
Маълумот учун, Рой Жонс профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган.
Майк Тайсон эса профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.
Изоҳ (0)