• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Лацио» инқирози, ўзига ром этган «Аталанта» ва рекордлар. А Серия 2019/20 йилги мавсуми нимаси билан ёдда қолди?

    Ортда қолган мавсум италияликлар учун осон кечмади. Бу асосан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлиб, у мамлакатдаги деярли барча соҳаларга, хусусан, спортга ҳам жуда катта зарар етказди. Узоқ вақт давомида Италия чемпионатининг қайта бошланиши сўроқ остида турди. Аммо А Серия қайтди!

    «Ювентус» кетма-кет 9 марта Италия чемпионлигини қўлга киритди. «Кекса синьора» иложи борича интрига узоқроқ сақлаб қолиниши учун «қўлидан келганини қилди». «Юве» қатор ўйинларни бой берди, очко йўқотди. Хуллас, энг яқин таъқибчиларига ҳар томонлама «ёрдам» беришга ҳаракат қилди. Аммо на «Лацио», на «Интер» ва на «Аталанта» бундан фойдалана олмади. Бироқ бунинг ҳаммаси аллақачон тарихга айланди. Шундай экан, қуйида А Серия якунлари сарҳисоб қилиниб, энг қизиқарли жиҳатлар ҳавола этилади.

    Мавсумнинг энг яхши тўпурари

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2018/19 йилги мавсумда 35 ёшли Фабио Квалярелла Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди. Бу сафар эса Чиро Иммобиле нафақат Италиянинг, балки кучли бешлик чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлиб, «Олтин бутса»ни қўлга киритди. Шу тариқа у италиялик футболчилар орасида «Олтин бутса»ни қўлга киритган учинчи футболчига айланди. Бунгача унинг ватандошларидан фақат Франческо Тотти ва Лука Тони ушбу мукофотни қўлга киритганди. Айтиш мумкинки, Чиро «Олтин буца»ни қўлга киритиш билан бирга Роналду ва Мессини ортда қолдирган ўйинчи сифатида ўз номини Италия футболи тарихига ўчмас излар билан ёздириб қўйди.

    2019/20 йилги мавсумда Иммобиле Гонсало Игуаиннинг рекордини янгилаб, умумий ҳисобда 36 та гол урди. Чиро Левандовскини 2 тага, Роналдуни эса 5 та голга ортда қолдирди. «Лацио»да мавсумнинг иккинчи ярмида муаммолар пайдо бўла бошлади, Иммобиле эса кетма-кет гол урмаган ўйинлар ҳам бўлди. Бироқ шуларга қарамай, италиялик форвард ўтган мавсумни қойилмақом тарзда якунлади. У римликларни Чемпионлар Лигасига қайтариш учун қўлидан келганини қилди ва бунга эришди.

    Мавсумнинг энг яхши ассистент(лар)и

    2019/20 йилги мавсумда бир йўла иккита футболчи мазкур совринга эга чиқди. Биринчиси, «Лацио» ярим ҳимоячиси Луис Альберто. Испаниялик ярим ҳимоячи А Сериянинг 36 ўйинида 16 та голли узатмани амалга оширди, «Лацио»нинг натижаларида нафақат Иммобиленинг, балки унинг ҳиссаси ҳам беқиёсдир. Альберто жамоанинг энг яхши плеймейкери бўлишдан ташқари, Чиронинг ўйини чиқмаган паллаларда жамоанинг муҳим голларига муаллифлик қилди. Агар Луиснинг кайфияти ёмон бўлса, унда бутун жамоанинг ҳужумдаги ишлари юришмайди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2019/20 йилги мавсумнинг иккинчи энг яхши ассистенти эса Алехандро Гомес бўлди. «Аталанта» ярим ҳимоячиси ички чемпионат баҳсларида 36 та ўйин ўтказиб, 16 та голга ҳаммуаллифлик қилди. Шу билан бирга Бергамо клуби вакили Римдаги рақобатчисидан 1 тага кўпроқ гол урди (7 та гол). Альбертонинг ҳисобида эса 6 та гол бор. Альберто сингари, Гомес ҳам жамоа ўйинига жуда катта таъсир ўтказади. Бежиз унга сардорлик боғичи берилмаган.

    Мавсумнинг энг яхши трансфери

    Ушбу тарифни бемалол Ромелу Лукакуга нисбатан ишлаца бўлади. Бельгиялик футболчи Антонио Контенинг услубига жуда тез мослашди. Ҳужумчи «нерадзуррилар» сафидаги илк ўйинидан бошлаб, гол уришни бошлади, натижада эса мавсум охирига қадар рақиблар дарвозасини 23 та марта аниқ нишонга олди. Бундан ташқари, миланлик мухлислар ҳам уни ўзиники қилиб олди, боиси у италян тилини имкон қадар тезроқ ўрганишга ҳаракат қилди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    «Интер» «Барселона»нинг Лаутаро Мартинес борасидаги таклифлари билан овора бўлган бир вақтда Лукаку голлар ёмғирини ёғдиришда давом этди. Якунда Ромелу жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди. Юқорида номи келтирилган аргентиналик эса мавсум давомида 14 та гол билан кифояланди. Тўғри, аслини олганда бу ҳам ёмон натижа ҳисобланмайди. 2019 йилнинг август ойида «Интер» Лукаку учун «Манчестер Юнайтед»га 75 миллион евро тўлаганди. Миқдор жуда катта, аммо ҳозирча ўйинчи унга қўйилган капитални тўлалигича оқламоқда.

    Мавсумнинг энг ёмон трансфери

    Ўтган мавсумнинг асосий антиқаҳрамонларидан бири (очиғи, футбол мухлислари бунга кўникиб қолган) Марио Балотелли бўлди. 2019 йил май ойида «Брешия» муддатидан олдин А Серияга йўлланмани қўлга киритганди. Балотеллининг трансфери эса жамоа учун катта далда бўлиши кутилганди. Бироқ вақт ўтиши билан ҳужумчининг ишлари ёмонлаша бошлади. Марио ва раҳбарияти ўртасида зиддиятлар юзага келди. Клуб унинг машғулот ва ўйинларда хўжакўрсинга ҳаракат қилаётганидан ва унинг хулқ-атворидан норози бўлди.

    Фото: The Sun

    Фото: The Sun

    Ўтган мавсумда Балотелли атиги 5 та голга муаллифлик қилди. Мавсумни қайта бошлаганидан сўнг эса Италия терма жамоаси собиқ ўйинчисининг клуб раҳбарияти билан муносабатлари батамом бузилди. Чемпионат тикланганидан кейин Балотелли бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Якунда жамоа B Серияга тушиб кетди, Балотелли эса катта эҳтимол билан жамоадан кетади.

    Мавсумнинг асосий рекордлари

    2019/20 йилги мавсум кўплаб рекордларга бой бўлди. Масалан, «Милан» 28 йил ичида илк бор 12 та ўйиндан иборат бўлган мағлубиятсиз серия ўтказди. «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон А Серияда 649-ўйинини ўтказиб, лига рекордчисига айланди. Маурицио Сарри биринчи марта Скудеттони қўлга киритган энг кекса мураббий сифатида тарихга кирди. Златан Ибрагимович «Интер» ва «Милан» сафида 50 тадан кўпроқ гол урган биринчи ўйинчи бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аммо энг асосийси Криштиану Роналдунинг рекорди бўлди. Португалиялик футболчи Италия, Испания ва Англия чемпионатларида 50 та гол урган илк ўйинчи сифатида футбол тарихига кирди. Футболчи ушбу ютуққа 2019/20 йилги мавсум давомида эришди. У А Сериядаги икки мавсумида элликта гол урди. Бундан ташқари, Криш Андрей Шевченконинг рекордини янгилади — у Италия чемпионатида 50 та гол уриш учун энг кам вақт сарфлади. Шевченкога 50 та гол уриш учун 68 та ўйин керак бўлганди, Роналду учун эса 61 та учрашув кифоя қилди.

    Мавсумнинг суюкли жамоаси

    «Аталанта» мавсум давомида энг кўп мақтовларни қабул қилган жамоа бўлди. Бергамоликлар ўзларининг романтик ва самарали ўйини билан барчага ўзини маҳлиё қилди. «Аталанта» кучли бешлик лигаларидаги энг сермаҳсул жамоалардан бири бўлди. Жан Пьеро Гасперини шогирдлари кетма-кет 25 учрашувда гол уриб, А Серияда клуб рекордини янгилади. Бундан ташқари, жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам ажойиб натижаларга эришди. Жамоа чорак финал босқичида ПСЖ билан куч синашди ва сўнгги дақиқалардан ўтказиб юборилган голлар туфайли мусобақани тарк этди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Аталанта» мавсумни яхши ўтказди. Жамоа мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб, фақатгина «Интер» ва «Ювентус»дан камроқ очко жамғарди. Бергамоликлар назарий жиҳатдан Скудеттони қўлга киритиши мумкин эди, бироқ Гасперини жамоаси бу ҳақда ўйламади ва тўғри қилди. Муҳими, жамоанинг олдига қўйилган вазифа бажарилди. Чемпионат кучли учликда якунланди. Агар раҳбарият етакчи футболчиларни сотмаса, жамоа келаси мавсумларда яна-да яхши натижаларни кўрсатиш эҳтимоли юқори.

    Мавсумдан ҳафсаласи пир бўлган жамоа

    «Лацио»ни ушбу тоифага киритиш мумкин. Карантиндан олдин «Лацио» жуда яхши ҳолатда эди. «Бургутлар» мажбурий танаффусга «Ювентус»дан атиги 1 очко ортда қолган ҳолда чиқиб кетганди. Симоне Индзаги жамоасида «Ювентус» гегемонлигини бузиш ва Италия чемпионлигини қўлга киритиш имконияти бор эди. Аммо «бургутлар» мавсум қайта бошлангач, ўзига ўхшамади, 5 ўйин бой берилди, шу жумладан «Ювентус»га ҳам.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Лацио»нинг муваффақиятсизлигига турли сабабларни кўрсатиш мумкин. Бир томондан, жамоада бирин-кетин ўйинчилар жароҳат ола бошлади. Бошқа томондан, бутун мамлакат уларни кузатаётганини англаган ҳолда руҳий босимни бошдан кечирди. Баъзи ҳолларда шифокорлар панд берди, баъзида эса футболчилар. Натижада «Лацио» Скудетто учун курашдан чиқди, аммо Чемпионлар Лигасига йўлланмасини қўлга киритилди. 12 йиллик танаффусдан кейин «Лацио» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқди. Айнан шуни ҳам том маънодаги ғалаба деб аташ мумкин.

    Бошқа мақолалар:

    • Молиявий инқироз, ёшларга ишонч ва Мессисиз келажак. Янги «Барселона» қандай бўлади?
    • Номи улуғ, супраси қуруқ. Ўйнамасдан миллионлаб евро топаётган 10 нафар таниқли футболчи ҳақида
    • Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўпроқ гол урган «дарбадар» қирол — Чиро Иммобиле ҳақида
    • Футболнинг буюк масони — Мирослав Клозе ҳақида
    • 38 йилдан бери давом этаётган кома. Франциялик собиқ футболчи ва унга содиқ қолаётган аёл ҳақида ҳикоя

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    13.08.2020, 13:01   Изоҳ (0)   33029
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ПСЖ 25 йил деганда Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди

    13.08.2020, 12:03

    Петр Ян: «Гэтжи Ҳабиб учун хавфли рақиб»

    13.08.2020, 11:02

    Италия клублари Чемпионлар Лигасида антирекорд қайд этди

    13.08.2020, 10:01

    ПСЖ сўнгги дақиқаларда «Аталанта»га иккита гол уриб Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди

    13.08.2020, 02:17

    Маттейс де Лигт операция қилинди. Футболчи уч ой майдонга туша олмайди (фото)

    12.08.2020, 22:51

    2020 йил аввалида Жанубий Корея клубига йўл олган Хуршид Ғиёсов «Бунёдкор»га қайтди

    12.08.2020, 22:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

    Реклама | 17 май, 21:45

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23

    Кучли шамол оқибатида Тошкент шаҳри ва вилоятида қарийб 19 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

    Ўзбекистон | 17 май, 21:53

    Мияни заҳарлайди: хотирани сусайтирадиган ва фикрлаш тиниқлигини йўқотадиган маҳсулотлар ҳақида огоҳлантириш берилди

    Саломатлик | 17 май, 21:25

    Давлат органлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 17 май, 21:00

    LG икки қисмга ажраладиган рамкасиз телевизорни тақдим этди

    Технологиялар | 17 май, 20:40

    Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

    Ўзбекистон | 17 май, 20:20

    Суперлига. Тошкентдаги жанговар баҳсда “Бухоро” “Динамо” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 май, 20:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.