UFC’нинг енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпиони Жастин Гэтжи бўлажак рақиби Ҳабиб Нурмагомедов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менимча, унинг энг катта камчилиги — ўзини мукаммал деб ҳисоблаши. Ўйлашимча, агар сиз унга бу ҳақида айтсангиз, у сизга нима учун бунга ишонмаслигини жуда яхши тушунтириб беради. Назаримда, уни фақат мақтайдиган одамлар ўраб олган. Мен ҳақиқий жангчиларнинг қандай машғулот ўтказганини кўрганман, улар ўзининг ўсишига ҳақиқатда ёрдам берадиган жамоа билан шуғулланади.
Ҳабиб куннинг охирида кислород билан нафас олади. Унинг мияси кислородга муҳтож. Агар ярим сония давомида уни бўғиб турсам, у ухлайди», — дейди Гэтжи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.
Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Жетжи иштирокидаги барча жанглар видеосини бу ерда томоша қилинг (видео).
Изоҳ (0)