Қамчиқ довонида 11 август куни Cobalt ҳайдовчисининг ҳушёрликни йўқотиши оқибатида автомобиль йўлдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Маълум қилинишича, 11 август куни соат 08:05 да Қамчиқ довонидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомагистралининг 206-километрида ҳайдовчи ҳаракат чоғида ҳушёрликни бутунлай йўқотиши оқибатида машина ариққа ағдарилиб кетган. Автомобиль ичидаги фуқаролар омон қолган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Зиён етган автомобилга ёрдам кўрсатиш учун Қамчиқ махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ва йўл-патруль хизмати, йўл бўлими ходимлари етиб келиб, ариқ ичидан машинани чиқариб олган.

Аввалроқ Бухорода носоз «Москвич» ариққа тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди. Жиззахда Lada Largus ҳамда Isuzu юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ икки йўловчининг умрига зомин бўлганди. Сирдарёда икки Nexia тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди.