Минилган автомобиллар экспорти билан шуғулланувчи Япониянинг Pacific Coast Auto компанияси 1996 йили Toyota Land Cruiser пикапи базасида яратилган ўт ўчириш автомобилини сотувга қўйди. Махсус транспорт воситаси кичик шаҳарларда ишлашга мўлжалланган, деб хабар беради Motor.
Ноодатий махсус техника воситасининг асосини 1996 йилда ишлаб чиқарилган Toyota Land Cruiser ташкил этади. Автомобилга барча зарурий жиҳозлар, жумладан, ўт ўчирувчилар шланги, насослар, йиғма ҳавоза ва ўт ўчиргичлар ўрнатилган.
Махсус транспорт, шунингдек, қўшимча бампер ва йўлтанламас ғилдираклари билан жиҳозланган.
Япониядаги аксарият йўллар тор бўлганлиги сабаб янги ихчам махсус техника фавқулодда хизмат ходимларига ёнғин жойига тезда етиб олиш имконини беради. Автомобиль ихтирочиларининг сўзларига кўра, бу каби транспорт воситаси ўт ўчирувчиларнинг улкан машинасидан фарқли ўлароқ кичик шаҳарларда фойдаланишда қўл келади. Мазкур махсус техника 20 йилга яқин хизмат кўрсатиши мумкин.
Ўт ўчирувчи Toyota Land Cruiser’га 129 от кучига эга 4,2 литрли V6 ўрнатилган. Агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Одометрга кўра, тўлиқ узатмали автомобиль ҳозирга қадар 15 минг километр йўл босган. Айни вақтда мазкур нусха аукцион орқали техаслик харидорга сотилган. Модель нархи ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)