Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида икки Nexia тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Воқеа 10 август куни соат 09:55 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи Н.Ш. Nexia машинасини туманнинг Алишер Навоий МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-27 автомобиль йўлининг 20-километрида Гулистон—Деҳқонобод йўналишида ҳайдаб кетаётган бўлган.
Бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Ш. бошқарувидаги Nexia’нинг олд ўнг томонига урилиб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда йўловчи Ў.С. олган тан жароҳатлари оғирлигидан вафот этган. Ҳайдовчи Н.Ш ва йўловчилар П.Г. ва Ҳ.О. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ Сирдарёда Nexia Howo юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлгани, Isuzu урган Lacetti ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Бухорода носоз «Москвич» ариққа тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
- Жиззахда Lada Largus ҳамда Isuzu юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Енгил машинадаги икки нафар йўловчи вафот этган
- Қашқадарёда «Камаз» ҳайдовчиси қишлоқ ҳудудидаги ички йўлда 7 ёшли қизчани уриб юборди. Қизалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган
Изоҳ (0)