• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 24 июль куни 492 кишида коронавирус аниқланди. Тўрт аёл вафот этди, улардан бири ҳомиладор бўлган

    Ўзбекистонда 23 июль соат 23:30 дан 24 июль соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 492 та ҳолат қайд этилди. Уч кундан буён касалланиш ҳолатлари 500 тага етмаяпти. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 19360 нафарга етди.

    ССВ ҳисоби бўйича 106, «Дарё» ҳисоби бўйича 112 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

    ССВ ҳисоби бўйича 106, «Дарё» ҳисоби бўйича 112 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.
    Фото: Telegram / @ssvmatbuotkotibi

    Янги касалланиш ҳолатлари

    Янги касалланган 492 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
    • Тошкент шаҳрида — 250 нафар;
    • Қашқадарё вилоятида — 141 нафар;
    • Андижон вилоятида — 35 нафар;
    • Самарқанд вилоятида — 31 нафар;
    • Тошкент вилоятида — 18 нафар;
    • Хоразм вилоятида — 12 нафар;
    • Қорақалпоғистон Республикасида — 5 нафар.
    Кун давомида 7 та ҳудудда касалланиш ҳолати қайд этилган. 492 та ҳолатнинг 391 таси иккита ҳудуд ҳисобига тўғри келди.

    Тошкент шаҳрида 250 кишида коронавирус аниқланди. Бу кун давомида бутун мамлакатда аниқланган касалланиш ҳолатларининг ярмидан ҳам кўпроқдир. Жорий ҳафтанинг ортда қолган 5 кунида Тошкент шаҳрида 1274 кишида касаллик аниқланди. Эпидемия мавсуми бошлангандан буён Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бошқа ҳеч бир ҳудудда коронавирусга чалинганлар сони 1000 тага ҳам етмаган.

    Қашқадарё вилоятида 141 кишида коронавирус қайд этилди. Кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича вилоят учун бу антирекорд эмас. 8 июль куни 161 кишида касаллик қайд этилиши ҳозиргача энг юқори натижа ҳисобланади. Шунингдек, вилоятда 16 июнь куни кунлик касалланиш ҳолатлари 100 нафардан ошганди — ўша куни жами 104 кишида коронавирус аниқланган. Қашқадарёда коронавирусга чалинганлар сони 637 нафарга етди, ушбу ҳолатларнинг 406 таси 16 июнь, 8 июль ва 24 июлга тўғри келди. Ҳозирда Қашқадарё беморлар сони 600 нафардан ошган Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Наманган вилоятларидан сўнг 7-ҳудуд бўлди.

    Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаевнинг 24 июль куни журналистлар билан ўтказилган брифингда маълум қилишича, касалланганларнинг 267 нафари Ғузор туманидаги Uzbekistan GTL заводининг ходимларидир. COVID-19 билан касалланган завод ишчиларининг 126 нафари хорижлик бўлиб, беморларнинг 104 нафари соғайган.

    Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 35 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда 17 июлдан бери ҳар куни касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ҳозирда Андижонда коронавирусга чалинганлар сони 904 нафарга етди. Ушбу ҳолатларнинг 690 таси июль ойида қайд этилди. Андижон касалланганлар сони 900 нафардан ошган Тошкент шаҳри ва вилоятидан кейин 3-ҳудуд бўлди.

    Самарқанд вилоятида 31 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда июль ойининг ўзида 360 кишида касаллик қайд этилди. Эпидемия мавсуми бошидан бери Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Фарғона вилоятларининг ҳеч бирида бунча касалланиш ҳолати аниқланмаган. Самарқанд вилояти коронавирусга чалинганлар сони 800 нафардан ошган Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларидан сўнг 4-ҳудуд бўлди.

    Тошкент вилоятида 18 кишида коронавирус аниқланди. 17 июлдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятининг кўрсаткичларини Тошкент шаҳридан алоҳида бера бошлади. Бир ҳафта ичида вилоятда 97 кишида касаллик аниқланди. Тошкент вилоятида ҳозирда 1775 кишида коронавирус қайд этилган, бу Андижон ва Самарқанддаги касалликка чалинганларнинг умумий сонидан ҳам кўп.

    Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 12 та янги ҳолат аниқланди. Хоразмда ой бошидан бери 37 кишида коронавирус қайд этилди. Бу барча ҳудудлар орасидаги энг паст кўрсаткичдир.

    Қорақалпоғистон Республикасида 5 кишида коронавирус қайд этилди. Республикада касалланганларнинг умумий сони 329 нафарга етди. Ушбу ҳолатларнинг ярмидан ортиғи — 178 та ҳолат июль ойида содир бўлди. Қорақалпоғистонда касалликка чалинганлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳам бор.

    Ўлим ҳолатлари ва аҳволи оғир беморлар

    ССВ 24 июль куни Тошкент шаҳрида, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, 24 июль куни вафот этган Қонликўл тумани ҳокимида бир неча кун олдин коронавирус аниқлангани ҳақида ЎзА хабар берди.

    Биринчи ўлим. Жиззах шаҳрида яшаган 57 ёшли Т.А. исмли аёлда COVID-19 тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

    Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Иккинчи ўлим. Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 73 ёшли Г.Р. исмли аёлда 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Зангиота кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, бош мияда сурункали қон айланишининг бузилиши, сурункали пиелонефрит, сурункали холетцистит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

    Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Учинчи ўлим. Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай бемор вафот этган.

    Даулет Толибаев.

    Даулет Толибаев.
    Фото: ЎзА

    Ушбу ўлим ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча ахборот бермади.

    Даулет Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан, Қорақалпоғистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётган эди.

    Тўртинчи ўлим. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 35 ёшли У.Ю. исмли аёлда 14 июль куни иситма, хансираш ва ҳаво етишмаслиги каби шикоятлари динамикада кучайганлиги сабабли Қарши шаҳар туғруқ комплексининг гинекология бўлимига оғир аҳволда олиб келинган. Бемор инфексионист кўригидан сўнг COVID-19’га шубҳа қилиниб, вилоят пулмонология ва фтизиатрия маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

    Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

    Аммо беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган ва интубация қилинган, ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган. Мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Қашқадарё вилоятининг коронавирус бўйича махсус штабининг «Дарё»га маълум қилишича, вафот этган 35 ёшли аёл ҳомиладор бўлган.

    Бешинчи ўлим. Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшаган 62 ёшли Ж.Ш. исмли аёлда COVID-19 тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлари шифохонасига ётқизилган. Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

    Шунингдек, бемор қандли диабет (II тип, инсулинга муҳтож шакли), бронхиал астма каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 20 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, унга ўпка-юрак реанимацияси ўтказилган ҳамда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

    Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермай, у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

    Бу Намангандаги бешинчи ўлим ҳолати бўлди. Бунгача вилоятда коронавирусга чалинган охирги бемор 3 майда оламдан ўтганди.

    Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 106 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирус чалингач вафот этганлар сони 112 нафарни ташкил этмоқда. Давлат хизматлари агентлиги 15 июль куни Навоий вилоятидаги 61 ёшли ходими Адҳамжон Деҳқонов, Маданият вазирлиги эса 18 июль куни 32 ёшли ходими Акмал Ирисов коронавирус асоратларидан вафот этгани, Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги 9 ва 15 июль кунлари шаҳар шифохоналарида вафот этган икки аёлда коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек, 22 июлда Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, ҳозирда Қорақалпоғистон прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаётган 66 ёшли Ҳакимбай Халимов, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими 36 ёшли Даулет Толибаев коронавирус асоратларидан вафот этгани хабар қилинган. Бироқ ушбу ҳолатлар ҳақида ССВ томонидан айни вақтгача ахборот берилмаган.

    Таниқли режиссёр Сарвар Каримов ҳам 17 июль куни отаси коронавирус инфекциясидан вафот этгани, аммо унга ташхис қўйилмаганини маълум қилганди.

    Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 782 нафар бемордан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда. Аҳволи оғир ва ўта оғир беморларнинг умумий сони 16 июль куни биринчи марта 60 нафардан, 17 июль куни 80 нафардан, 18 июль куни 90 нафардан, 19 июль куни 100 нафардан 21 июль куни 130 нафардан, 23 июль куни 140 нафардан ошганди, энди эса уларнинг умумий сони 175 нафардан ошди. Бир кун аввал аҳволи оғир беморлар сони 118, аҳволи ўта оғир беморлар 30 нафарни ташкил этаётганди.

    Касалликдан даволаниш

    24 июлда 323 киши коронавирусдан соғайди. Улардан
    • 124 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида;
    • 95 нафари Андижон вилоятида;
    • 63 нафари Сирдарё вилоятида;
    • 18 нафари Навоий вилоятида;
    • 13 нафари Наманган вилоятида;
    • 10 нафари Сурхондарё вилоятида тузалди.
    Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 360 нафар бемордан 10 472 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун олдин бу борадаги кўрсаткич 53 фоиз эди. Июль ойида биринчи марта даволаниш кўрсаткичи яхшиланди.

    Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси сабаб соғлиқни сақлаш тизимига тушаётган юкламани бир қадар енгиллатиш мақсадида 5 июлдан бошлаб коронавирус инфекцияси аломатсиз кечаётган беморларга уй шароитида даволанишга рухсат берилган, ушбу йўналишда йўриқнома ва эслатмалар ҳам эълон қилинган.

    Бироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинганларга доир ахборотларида янги беморларнинг қанчасида касаллик аломатсиз (симптомсиз) кечаётганига аниқлик киритмаяпти, шу боисдан айни вақтда коронавирусдан даволанаётган беморларнинг қанчаси касалхоналарда қолаётгани, қанчаси уй шароитида даволанаётгани маълум эмас.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича айни пайтда 8782 нафар бемордан 6306 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Навоийда 14, Фарғонада 17, Хоразмда 42, Жиззахда 50, Сирдарёда 110, Қорақалпоғистонда 115, Самарқандда 119, Наманганда 125, Бухорода 151, Сурхондарёда 236, Андижонда 255, Қашқадарёда 262 ва Тошкент вилоятида 980 нафар бемор қолди.

    Карантиндагилар

    Ҳозирда Ўзбекистонда уй карантинида 67 298 нафар, стационар карантинда эса 25 802 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. ССВ 21 июлдан бери энди карантиндагилар сони ҳақида ахборот берди. 3 кун олдинга нисбатан уй карантинидагилар сони 4785 нафарга, стационар карантиндаги фуқаролар 2048 нафарга кўпайди.

    25.07.2020, 00:23   Изоҳ (0)   133859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда 89 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлар сони 19 360 нафарга етди

    25.07.2020, 00:12

    Наманганда коронавирусга чалинган 62 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмди. Бу вилоятдаги 5-ўлим ҳолати

    24.07.2020, 23:57

    Қашқадарёда коронавирусга чалинган 35 ёшли аёл вафот этди. Бемор ҳомиладор бўлган

    24.07.2020, 23:47

    Ўзбекистонда аҳолининг қанча қисми коронавирус пандемияси сабаб соғлиғидан ва молиявий қийинчиликлардан ташвишда эканлиги аниқланди

    24.07.2020, 22:44

    Вирус блокаторлар коронавирусга қарши курашда самарали эмасми? Мутахассис жавоби

    24.07.2020, 22:32

    Самарқандда «Камаз»га йўловчи бўлиб чиққан қиз 6 минг доллар пулни ўғирлади

    24.07.2020, 22:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.