Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова вируслардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга блокаторлар хусусида фикр билдириб ўтди.
«Вирус блокаторлар уни таққан инсонларнинг атрофидаги атмосферани тозалаб бериш, унга ёт жинслар, бактерия ва микробларнинг келишидан ҳимоя қилади. Аммо биз уларга ишониб оддий санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмасак, жамоат жойларида ниқоб ва қўлқопларни тақмасак, аҳоли билан кўп мулоқотда бўлсак, уларнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмаслиги мумкин», — дейди мутахассис.
Одилова, шунингдек, мазкур блокаторлар организмга ҳаво томчи йўллари, тери орқали вирусларни кириб келишидан тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини ҳам билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коронавирусга қарши кураш штабининг яна бир аъзоси Ҳабибулла Оқилов ҳам мазкур блокаторлар инсон атрофида тозаликни таъминлашга қодирлигини далилловчи бирор асосланган илмий мақолага таянмаганини билдирган эди. Ўшанда мутахассис блокатордаги диоксид хлор буғ шаклида А грипп вируси фаоллигини пасайтиради, бунинг учун уни пластик ёки қоғозга киритиш эмас, балки сепиш кераклиги, тажрибада моддани фақат битта касаллик қўзғатувчисида синовдан ўтказишгани, бироқ ишлаб чиқарувчилар томонидан барча мавжуд микроорганизмлардан 99 фоизга ҳимоялаши айтилаётганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)