«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма А Сериянинг 35-туридан ўрин олган «Сассуоло»га қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Opta хабарига кўра, бу Доннарумма учун «Милан» таркибидаги 200-ўйин бўлган. Ушбу кўрсаткични у 21 ёш-у 146 кунлигида қайд этди.
Шу тариқа Доннарумма «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг ушбу ёшда қайд этган натижасани янгилади. Буффон 21 ёшгача 134 та ўйин ўтказган.
Маълумот учун, Жанлуижи 2015 йилда 16 ёшида «Милан» сафида дебют қилган. Ушбу вақт мобайнида у А Серияда 172 та ўйин ўтказиб, шулардан 60 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Шунингдек, у Италия миллий терма жамоа сафида ҳам 9 расмий учрашувда майдонга тушиб, шулардан 5 тасини «қуруқ» ўтказган.
Доннарумма ижросидаги энг сара сейвлар тўпламини томоша қилинг (видео)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)