UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ Жаҳон чемпиони Жорж Сен-Пьер Ҳабиб Нурмагомедов билан эҳтимолий жанги ҳақида гапириб, уни мукаммал жангчи деб атади.
«Ҳабиб билан жанг қилиш ҳақида ўйлашнинг ўзи ҳаяжонли. Жангчи сифатида шуни айтишим мумкинки, ҳар доим кучлилар билан курашишни хоҳлайман. У ҳеч қачон ютқазмаган, мукаммал жангчи. Шунинг учун бундай жангнинг бўлишини хоҳлаган бўлардим. Гап бу ерда пулда эмас.Тўғри, пул муҳим, аммо ушбу ҳолатда у биринчи ўринда эмас. Бу шон-шараф, муваффақият ва тарих масаласидир», — дейди канадалик спортчи.
Эслатиб ўтамиз, Жорж Сен-Пьер 2019 йилнинг февраль ойида расмий равишда MMA’даги фаолиятини якунлаган.
Сен-Пьер умумий ҳисобда 28 та жанг ўтказиб, шулардан 26 тасида ғалаба (8 та нокаут) қозонган, 2 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган.
Сен-Пьер иштирокидаги энг сара жангларни томоша қилинг (видео)
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)